• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    «Одамлар ғазабда, лекин урушга қарши». Эронда тинчлик ва хотиржамлик. Маҳаллий аҳоли монологлари

    Эрон 8 январь куни Ироқ ҳудудида жойлашган Америка ҳарбий базаларига ракета зарбалари берди. Бунга эронлик нуфузли давлат арбобларидан бири — генерал Қосим Сулаймонийнинг ўлими сабаб бўлди. У 3 январь куни Америка ҳарбийлари томонидан Бағдод аэропорти яқинига берилган ракета зарбаси оқибатида ўлдирилган эди. Генералнинг ўлимидан сўнг АҚШ ва Эрон бир-бирига таҳдид қилганди: Дональд Трамп ислом республикасидаги 50 дан ортиқ марраларга зарба беришга тайёрлигини билдирди, Эрон Хавфсизлик кенгаши котиби Али Шамхоний эса унинг мамлакати америкаликлардан қасос олишнинг 13 та йўлини ўйлаб қўйганини маълум қилди. Оддий эронликларнинг ўзи юзага келган ҳолат ҳақида қандай фикрда? Meduza уларнинг фикрларини бир саҳифага жамлади.

    Фото: Meduza

    Фото: Meduza

    Анвар

    теҳронлик (исми ўзининг илтимосига кўра, хавфсизлик нуқтаи назаридан ўзгартирилган)

    Сиз руслар Россия ва славян мамлакатларида бўлаётган воқеаларни яхши тушунасиз, аммо Яқин Шарқда айнан нима бўлаётганини яхши англамайсиз. Мен эронликман ва ҳозир айнан нима содир бўлгани менга тушунарли. Гап шундаки, Яқин Шарқдаги инқироз ўтган 100 йилда бошланиб қолгани йўқ ва энди ҳеч қачон тўхтамаса ҳам керак.

    Мавзуга доир: «Трампга сайлов олдидан АҚШга юбориладиган тобутлар керак эмас». Шарқшунослар ва сиёсатшунослар — Яқин Шарқдаги янги низо ҳақида

    Эрон ҳукумати ҳам, АҚШ раҳбарияти ҳам бу инқирознинг сақланиб қолишидан манфаатдор. Одамлар сўнгги йилларда бир неча бор Эрондаги тузумга қарши бош кўтарди ва тузум ҳар сафар янада аёвсиз кўринишда жавоб қайтарди. АҚШ Саудия Арабистони, БАА ва Яқин Шарқдаги бошқа иттифоқчиларга қурол сотиш учун ҳам инқирознинг сақланиб қолишидан манфаатдор. Аммо Эрон ва АҚШ ўртасида тўлақонли уруш бўлмайди. Буни ҳеч ким хоҳламаяпти. Боз устига, яқинда АҚШда президент сайловлари бўлади.

    Сулаймоний диндор эронликлар орасида ҳақиқатан ҳам машҳур эди. Бироқ мамлакатнинг аксарият аҳолиси — сиёсий саводсиз, унга қизиқмасди. Улар тузум нима деса шуни қилади. Сулаймонийнинг дафн маросимига одамлар бошқа шаҳарлардан автобус ва поездларда келди — улардан айримлари бунинг учун пул ҳам олган.

    Ҳозир Эронда — жимжитлик. Одатдаги жимжитлик. Пойтахтда тарғибот тадбирлари давом этяпти, аммо мамлакатнинг айрим ҳудудлари учун бўлаётган ҳодисаларнинг умуман аҳамияти йўқ, уларга ўз муаммолари аҳамиятлироқ. Ҳаммаси жойида.

    Россияликлар, менинг қадрли дўстларим! Ҳеч нарсадан қўрқманглар, Яқин Шарқда ҳаммаси ҳар доимгидек бўлади.

    Мария Ариянсерешт

    Шероз шаҳрида яшайди

    Эронликларнинг 90 фоиздан ортиғи улар суйган генерал Сулаймонийга нисбатан содир этилган террордан ғазабда эди. Кўплаб шаҳарларда — ҳатто энг кичикларида ҳам — одамлар генерал билан видолашиш учун кўчага чиқди. Сулаймонийнинг она шаҳри Кирмонда эса (генералнинг ўзи уни шу ерда дафн этишларини васият қилган) шу қадар кўп одам тўпландики, тиқилинчда 50 га яқин одам ўлди. Буларнинг бари бу одам оддий эронликлар орасида нақадар ҳурматга сазовор бўлганини тасдиқлайди. Одамлар ундан ИШИДга қарши кураш олиб боргани ва уни Эрон чегараларига яқинлашишига йўл қўймагани учун миннатдор.

    Эрон Сулаймонийнинг ўлими учун қасос олишга ваъда берганди. Америкага қарши намойишларга 2019 йил ноябридаги бензин нархи ошишига қарши норозилик намойишларида қатнашганлар ҳам чиқди. Мана, Сулаймоний дафн этилиши билан, Эрон Америка террорига жавоб қайтарди. Халқ америкаликлардан қасос олинганини илиқ кутиб олди.

    Айни вақтда кўпчилик уруш бўлиши мумкин эмас деяпти, чунки биз террорга қонуний жавоб бердик. Халқ террорчилик ҳаракатларини жавобсиз қолдириб бўлмайди, деб ҳисоблайди. Халқ уруш бўлишини хоҳламайди.

    Ҳозир Эроннинг жавоби барча маҳаллий ОАВларда ёритилмоқда. Ташқи ишлар вазири бу Американинг террорига жавоб эканини айтиб ҳам бўлди. Оддий эронликларнинг фикрича, агар бунга жавоб қайтарилмаганида, мамлакатга нисбатан террор давом этаверган бўларди. Энди бўлса, жавоб зарбасидан сўнг, мамлакатнинг кучини ҳамма кўрди ва энди низо барҳам топса керак. Эронликлар Трамп урушдан қўрқади, деб ҳисоблайди.

    Айни вақтда Украина самолёти билан содир бўлган ҳодиса жавоб зарбалари билан асло боғлиқ эмас. Авиаҳалокат Теҳронда юз берди, ракеталар эса умуман бошқа жойда эди.

    Мавзуга доир: Украина самолётининг Теҳрондаги ҳалокати. Эроннинг Ироқдаги АҚШ базаларига зарбаси. Асосий маълумотлар

    Ҳозир кўчаларда ҳеч нарса бўлаётгани йўқ. Одамлар Сулаймоний дафн этилганича кўчада эди. У ерга қўйилгач, ҳамма тарқалиб кетди.

    Беҳруз

    Табриз шаҳрида яшайди

    Аксарият эронликлар — тинчликпарвар инсонлар. Ўйлашимча, 85 фоиздан ортиғи уруш бўлишини хоҳламайди. Урушни фақат экстремистлар ва дала қўмондонлари истайди. Айни вақтда одамлар ғазабда — мамлакатимиз ўзининг асосий қўмондонларидан бирини йўқотди. Одамлар ғазабда, бироқ уруш бўлишини хоҳламаяпти.

    Умид қиламанки, уруш Америка базасига ракеталар учирилиши билан тугади. Эрон қасос олди. Шу билан бу воқеа якунига етди, деб ўйлайман. Боз устига, ҳукуматимиз маълум вақтдан бери халқнинг йўқотилган ишончини қайта тиклаш тадбирларини олиб бормоқда. Нархларнинг оширилиши ва кузги намойишлар сабаб, халқнинг ҳукуматга ишончи жуда паст ва шу боис ҳам ҳукумат урушдан манфаатдор эмас. Бу ҳукумат ўз ҳукмронлигини давом эттиргиси келяпти.

    Ҳозир Эрон кўчаларида ўзига хос ҳеч нарса бўлаётгани йўқ. Бироқ Эрон ва Америка халқларининг тақдири ҳамон инсон ҳаётини қадрламайдиган бир қатор жангари сиёсатчилар қўлида қолмоқда.

    Муҳаммад Ризо Муҳсинпур

    теҳронлик

    Ҳозир мамлакатда ҳеч қандай ўзгариш бўлаётгани йўқ, одамлар аввал қандай яшаган бўлса, ҳозир ҳам шундай, тинч, хавфсиз яшаяпти.

    Сўнгги 10 кундан бери бизга россиялик сайёҳлар кўп келяпти, икки ой аввал америкалик сайёҳлар гуруҳини ҳам кўргандим ҳатто. Умуман олганда, бизда америкаликларга муносабат яхши: биз Америка ҳукуматини ҳурмат қилмаймиз, бироқ Америка халқини ҳурмат қиламиз. Америка ҳарбий базаларига берилган авиазарбалардан сўнг жиддий бир оқибат кутмаяпмиз. Улар бизнинг генералимизни ўлдиришди, биз эса уларнинг авиабазаларини бомбардимон қилдик. Эрон ва Америка мунтазам бир-бирига таҳдид қилади, бу сиёсатнинг бир қисми, аммо бу одамлар ҳаётига таъсир қилмайди.

    Ҳеч қандай янги ахборот чекловлари ўрнатилгани йўқ — бизда Telegram ва Facebook анчадан бери блокланган. Бир ярим—икки ой аввал бензин нархи ошгани муносабати билан норозилик намойишлари бўлганди, ўшанда интернетни ўчириб қўйишганди, шундан бери янги чекловлар бўлгани йўқ.

    08.01.2020, 21:59   Изоҳ (0)   65350
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Уруш бўлмайди. Трамп Эроннинг зарбаларига муносабат билдирди

    08.01.2020, 21:47

    «Трампга сайлов олдидан АҚШга юбориладиган тобутлар керак эмас». Шарқшунослар ва сиёсатшунослар — Яқин Шарқдаги янги низо ҳақида

    08.01.2020, 20:37

    Илон Маск Starlink глобал интернет лойиҳаси доирасида яна 60 та сунъий йўлдошни фазога учирди

    08.01.2020, 18:58

    НАТО давлатлари АҚШнинг Эрон ҳужумига жавобини кутмоқда

    08.01.2020, 18:26

    Эрон Яқин Шарқдан АҚШнинг «изини қуритишга» ваъда берди

    08.01.2020, 17:01

    Австралияда сув етишмовчилиги туфайли 10 минг туяни ўлдиришга қарор қилинди

    08.01.2020, 16:14
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда экология бўйича ҳуқуқбузарларга 115 млрд сўм жарималар белгиланди 

    Ўзбекистон | 28 июн, 16:35

    Ҳиндистондаги ҳодиса ягона эмас: тарихдаги энг йирик авиаҳалокатлар қаерда содир бўлган?

    Дунё | 28 июн, 16:15

    Тошкентда фуқаро инспекторга пичоқ билан тажовуз қилди (видео) 

    Ўзбекистон | 28 июн, 15:55

    Машҳур фильмларда кўпчилик сезмаган 17 хатолик

    Кино | 28 июн, 15:35

    Россия Трампни қизиқтирган литий конни эгаллаб олди

    Дунё | 28 июн, 15:15

    Нима учун ёзда касал бўлиш хавфлироқ: ичак инфекцияларининг олдини олиш бўйича оддий маслаҳатлар

    Маслаҳатлар | 28 июн, 14:55

    Польшада дунёдаги энг қадимги бумеранг топилди (фото)

    Дунё | 28 июн, 14:45

    Косондаги боғчада 2,5 ёшли қиз вафот этгани юзасидан жиноий иш очилди

    Ўзбекистон | 28 июн, 14:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.