АҚШ Конгресси вакиллар палатаси спикери Ненси Пелоси қонун чиқарувчилар бу ҳафта президент Дональд Трампнинг Эронга қарши ҳарбий ваколатларини чеклаш тўғрисидаги қарорни кўриб чиқишини айтди, деб хабар берди «Коммерсантъ».
Ушбу баёнот вакиллар палатаси спикери сайтида эълон қилинди.
«Бу ҳафтада палата Трампнинг Эронга нисбатан ҳарбий ваколатларини чеклаш учун ҳарбий ваколатлар тўғрисидаги резолюцияни тақдим этади ва овоз беради» — дейилади баёнотда.
Пелосининг сўзларига кўра, президент маъмуриятининг эронлик генерал Қосим Сулаймонийнинг ўлдирилиши ҳақидаги ҳаракати провокацион ва номутаносиб эди. Унинг фикрича, Трампнинг қўллаётган чоралари АҚШ фуқароларининг хавфсизлик даражасига салбий таъсир кўрсатади.
Сулаймонийнинг ўлимидан сўнг, Ироқ аскарларни мамлакатдан олиб чиқиш масаласини кўтарди ва Эрон ядровий битим бўйича мажбуриятларни бекор қилишни эълон қилди.
Изоҳ (0)