2020 йил январдан Ўзбекистондаги мактабларда молиявий саводхонлик сабоқлари ўтилади. Бу ҳақда Spot хабар бермоқда.
11-синф ўқувчилари учун асосий тушунчалар бериладиган тақдимотлар тайёрланади. Улар шанба кунлари ўтказилиши кўзда тутилган.
«Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ходимлари 2020 йил январдан машғулотларни ўтишни бошлайди. 11-синф ўқувчилари залга тўпланади ва уларга капитал бозори ва умуман иқтисодиётнинг асосий тамойиллари ҳақида ҳикоя қилинади», — дейилади хабарда.
Шунингдек, «Иқтисодиёт» дарслигига капитал бозори асосий тамойилларини ўз ичига олган ўқув дастурини киритиш лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда.
Изоҳ (0)