Ўзбекистонда ташкил этилган 6 720 та сайлов округлари ва 10 260 та сайлов участкалари интернет тармоғига уланган. Олис ва тоғли ҳудудлардаги 30 га яқин сайлов объектлари эса йўлдошли алоқа тизими орқали интернетга уланди.
Бу ҳақда 22 декабрь куни Марказий сайлов комиссиясининг Халқаро матбуот марказида бўлиб ўтган брифингда ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов маълум қилди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири.
«Сайлов жараёнини рақамлаштириш ва автоматлаштиришни таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган Сайлов жараёнини бошқариш ахборот тизими saylov.gov.uz манзили бўйича жойлаштирилди. 22 декабрь соат 15:00 ҳолатига доир маълумотларга кўра, сайт тизимига сайлов жараёнларига таъсир этадиган жиддий киберҳужумлар содир бўлгани йўқ», — деди вазир.АКТ вазирлиги раҳбарининг таъкидлашича, мазкур ахборот тизимда жами 6 720 та Олий Мажлис, вилоят ва туман (шаҳар) сайлов округлари, 10 260 та сайлов участкалари ҳамда 170 313 та участка сайлов комиссияларининг аъзолари тўғрисидаги тўлиқ маълумотлар жамланган.
Республика бўйича жами 35 мингдан ортиқ округ ва участка сайлов комиссиялари аъзолари, операторлари ҳамда сиёсий партиялар аъзоларининг Сайлов жараёнини бошқариш ахборот тизимидан фойдаланиш бўйича кўникмалари оширилган.
Мавзуга доир:
- Олий суд раиси: Номзодларни рўйхатга олиш билан боғлиқ еттита шикоят келиб тушди
- «Мен ҳам 90 кундан бери шу саволни ўзимга бераман». Илҳом Неъматов — Хитойдаги ватандошлар фақат Тошкентдаги номзодларга овоз бера олиши ҳақида
- Қўйлиқдаги 374-сайлов участкаси кузатувчиси жанжал кўтаргани тасдиқланди
- Ўзбекистон парламент сайловлари бўлиб ўтган деб тан олинди
- Пўлат Бобожонов: Сайлов куни Ўзбекистон чегаралари ёпилгани йўқ
Изоҳ (0)