Бош прокурор ўринбосари Светлана Ортиқова Сурхондарё вилоятида сайлов жараёнига тегишли маълумотларга аралашиш ҳолатлари кузатилгани ҳақидаги мақолага муносабат билдирди.
Бош прокурор ўринбосарининг сўзларига кўра, прокуратура ўтказган ўрганишлар натижасида қонун бузиш ҳолатлари аниқланган ва жавобгар шахсларга нисбатан маъмурий жазо чоралари қўлланилган.
12 декабрь, пайшанба куни «Раддия ёзинг, барчаси ёлғон денг. Биз сизни депутат қиламиз». Сурхондарёлик масъуллар сайлов тақдирини олдиндан белгилашга уринаётгани айтилмоқда» номли мақола эълон қилинган, ундан аввал 10 декабрда «Аризага яхшиликча имзо қўйинг, бу ҳокимнинг топшириғи». Парламент сайловларига қадар партиявийлиги ўзгариб қолган сурхондарёлик номзод сохта аризага имзо чекишга мажбурланмоқда» номли мақолада «каттаконлар»нинг сайловга аралашуви танқид қилинган.
Изоҳ (0)