Бугун, 27 ноябрь куни Тошкент метросининг «Ўзбекистон» йўналиши бекатларини электр билан таъминловчи пойтахт электр подстанцияларида кучланишнинг қисқа муддатга пасайиши кузатилди.
«Тошкент метрополитени» матбуот хизматининг хабар беришича, соат 10:42 да 3 та бекатда — «Ғафур Ғулом», «Алишер Навоий», «Ўзбекистон» станцияларида чироқлар милтиллаб ёнган. Бир дақиқа ўтгач, соат 10:43 да электр узатилиши тўлиқ тикланган.
Шу вақтда «Алишер Навоий» бекатида бўлган «Дарё» мухбирининг маълум қилишича, чироқлар милтиллаб эмас, балки қисқа вақтга тўлиқ ўчган.
Метрополитен матбуот хизматининг қайд этишича, бу ҳолат поездлар ҳаракатига таъсир этмаган. Поездлар бошқа электр манбаси орқали ҳаракатланади.
Изоҳ (0)