Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона конунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Оҳангарон туманида тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси ахборот хизмати маълум қилди.
Тадбир давомида Оҳангарон туманида фуқаро С.О. бошқарувида бўлган Lacetti русумли автоулов тўхтатилиб, белгиланган тартибда текширилди.
Натижада автоулов юкхонасида йўловчи фуқаро Т.З. томонидан тегишли ҳужжатларсиз, умумий қиймати 1 миллиард 36 миллион сўмлик 41 дона уяли алоқа телефони ва 795 дона қўл соати олиб кетилаётганлиги аниқланди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)