• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкент шаҳар ҳокимлиги Мирзо Улуғбек туманида кесилган дарахтлар бўйича маълумот берди

    Жорий йилнинг 15 ноябрь куни Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани ТТЗ-1 мавзесидаги 8, 9, 26-уйлар атрофида ноқонуний кесилаётган дарахтлар тўғрисида Facebook’даги «Potrebitel.uz» ва «ChinovnikUZ» саҳифаларида ҳамда Telegram’даги «Insider.uz» каналида хабар берилган. Тошкент шаҳар ҳокимлиги мазкур хабарлар бўйича ҳолатни ўрганиб чиқди ва маълумот берди.

    Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

    Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

    Қайд этилишича, бу ҳолат бўйича Давлат экология қўмитаси ҳамда унинг Тошкент шаҳар бошқармасига юқорида кўрсатилган ижтимой тармоқлардан тушунтириш бериш бўйича мурожаатлар келиб тушмаган.

    Маълум қилинишича, ТТЗ-1 мавзесидаги 8, 9 ва 26-уйларга хизмат кўрсатувчи «Навниҳол Коммунал» МЧЖ томонидан 2019 йилнинг 27 сентябрь куни Давлат хизматлари агентлиги орқали табиий омиллар таъсирида қуриган дарахтларни кесишга рухсатнома сўраб мурожаат қилинган.

    Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси инспекторлари томонидан 2019 йилнинг 27—30 сентябрь кунлари мурожаат жойига чиқиб ўрганилган. Ўрганиш натижасида 8, 9 ва 26-уйлар атрофидаги икки дона чинор, бир дона шумтол, бир дона қайрағоч дарахтлари табиий омиллар таъсирида қуриганлиги тўғрисидаги далолатнома «Навниҳол Коммунал» МЧЖ раҳбари З.Тожимуродова ва холис сифатида жалб қилинган ТТЗ-1, 5-уй, 44-хонадонда истиқомат қилувчи Э.Абдуллаева иштирокида расмийлаштирилган.

    Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

    Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

    Ҳокимликнинг маълумот беришича, ушбу ҳудуддаги чинор дарахтининг қуриганлиги тўғрисида жорий йилнинг август—октябрь ойларида Тошкент шаҳрида куз-қиш мавсумига тайёргарликни ўрганиш бўйича фаолият юритган Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ишчи гуруҳи томонидан ҳам кўрсатиб ўтилган.

    Мазкур далолатнома асосида Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг 2019 йил 30 сентябрдаги мазкур дарахтларнинг қуриганлиги сабабли кесиш тўғрисидаги 1932-сон хулосаси расмийлаштирилган ва 3 октябрь куни Давлат хизматлари агентлигига юборилган.

    Жорий йилнинг 14 ноябрь куни ТТЗ-1 мавзеси 8, 9 ва 26-уйлар атрофидаги дарахтларни кесиш бўйича Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлигининг 98-сон рухсатномаси расмийлаштирилган бўлиб, унинг амал қилиш муддати 23 ноябрга қадар белгиланган.

    Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси инспекторлари томонидан жорий йил 15 ноябрь куни ушбу ҳолат маҳалла фуқаролар йиғини раҳбари, округ масъули, коммунал хизмат кўрсатувчи ташкилот раҳбари ҳамда ушбу ҳудуддаги аҳоли вакиллари иштирокида ўрганилган ҳамда улар томонидан ушбу дарахтни ҳақиқатда кесиш лозимлиги яна бир бор таъкидланган.

    Хабар берилишича, ҳозирги вақтда ТТЗ-1 мавзеси 8-уйнинг орқа томонидаги чинор дарахти тагидан кесилмаган бўлиб, фақатгина тепа қисми ва шохлари олиб ташланган.

    Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

    Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

    Ҳокимлик хабарида таъкидланишича, Ўзбекистон Президентининг 2019 йил 30 октябрдаги «2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг атроф муҳитни муҳофаза қилиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги фармонига асосан, 2019 йилнинг 1 ноябридан 2020 йилнинг 31 декабрига қадар давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навларининг кесилишига мораторий жорий этилган. Ушбу даврда давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навларининг кесилишига рухсатнома бериш ман этилган.

    Бу меъёр табиий омиллар ёки зараркунандалар, ўсимликлар касалликлари таъсирида зарарланган, қуриб бораётган ёки қуриб қолган, шунингдек, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкига хавф туғдирувчи дарахтлар ва буталарни санитар кесиш ва қирқишга жорий этилмаслиги белгилаб қўйилган.

    Мавзуга доир: Ўзбекистонда 1 ноябрдан дарахтлар кесилишига мораторий жорий этилади

    19.11.2019, 21:31   Изоҳ (0)   19863
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Боғчаларда фаолият кўрсатаётган тиббиёт ходимлари қайта тайёрланади

    19.11.2019, 21:16

    Ўзбекистонда 9 ойда қарийб 46 трлн сўм маблағ ижтимоий харажатларни молиялаштиришга сарфланди

    19.11.2019, 20:36

    Ўзбекистонда «буханка» 1500—2000 сўмдан сотилмоқда

    19.11.2019, 20:21

    «Дарё» оқшоми: Актриса Гавҳар Шарипованинг фожиали ўлими, ифлослик қилмаслигини айтган Ортиқхўжаев, Ўзбекистонга ғалаба келтирган «Голдор» Шомуродов

    19.11.2019, 20:20

    Ҳокимликларда ер участкалари олиб қўйилиши ва компенсация бўйича шўбалар ташкил этилди

    19.11.2019, 20:06

    Тошкент вилоятида темир йўл кесишмасида қоидани бузган ҳайдовчиларга нисбатан рейд ўтказилмоқда

    19.11.2019, 19:51
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда жисмоний шахсларга тегишли машиналар сони 4,6 млн дан ошди

    Ўзбекистон | 9 август, 12:20

    Норвегияда беш кун озиқ-овқатсиз музликда қолиб кетган америкалик эко-журналист қутқарилди

    Дунё | 9 август, 11:55

    Ўзбекистонлик UFC жангчиси Богдан Гусков эҳтимолий рақиби ким бўлишини айтди

    Спорт | 9 август, 11:25

    Гренада Буюк Британия қиролига содиқлик қасамёдидан воз кечди

    Дунё | 9 август, 11:20

    “Қизил иплар”: ижтимоий тармоқларни “портлатган” яна бир корейс дорамаси ҳақида

    Кино | 9 август, 11:00

    Кенияда автоҳалокатда 25 киши ҳалок бўлди

    Дунё | 9 август, 10:40

    Ўзбекистонда ва Россияда халқаро террорчилик ташкилотининг “ғоябозлари” қўлга олинди

    Ўзбекистон | 9 август, 10:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.