Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида бўлиб ўтаётган Dubai Cup—U23 халқаро мусобақадаги тўртинчи ўйинини ўтказди.
19 ноябрь, сешанба куни Любинко Друлович шогирдлари Саудия Арабистони олимпия терма жамоасига қарши майдонга тушди.
Учрашувнинг 5-дақиқасида Саад Ас Салули саудияликларни олдинга олиб чиқди. 17-дақиқада Ҳалил Ан Ножи жамоасининг иккинчи голини урди. Бунга ўзбекистонликлар иккинчи бўлим дебюти ва ўйин сўнггида жавоб берди.
48-дақиқада Ислом Қобилов ҳисобни қисқартирган бўлса, ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда Абдулла Абдуллаев мувозанатни тиклади.
Аввалроқ Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Иордания ва Ироқ билан дуранг ўйнаган, шунингдек, БААга ютқазиб қўйганди.
Dubai Cup—U23
19 ноябрь, сешанба
Ўзбекистон У23 — Саудия Арабистони У23
Голлар: 0:1 — 5 Саад Ас Салули, 0:2 — 17 Ҳалил Ан Ножи, 1:2 — 48 Ислом Қобилов, 2:2 — 90+2 Абдулла Абдуллаев.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)