Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 19 ноябрь, сешанба куни ЖЧ—2022 саралашининг иккинчи босқичи доирасида Фаластинга қарши майдонга тушади.
Учрашув олдидан Ўзбекистон терма жамоаси вингери Жалолиддин Машарипов фикрлари билан бўлишди, деб хабар беради «Дарё» мухбири.
Мавзуга доир: Вадим Абрамов: «Вазифа ўзгаргани йўқ»
«Энг муҳим ўйинларимиздан бири деб ўйлайман. Боиси биринчи беллашувда айнан Фаластинга ютқазиб қўйдик. Йигитлар ҳам буни яхши тушуниб турибди. Саудия билан ўйиндан сўнг мухлислар олдида сал уятли бўлиб қолдик. Шунинг учун мухлисларга хурсандчиликни қайтариш учун қўлимиздан келганини қиламиз. Терма жамоада ҳам «Пахтакор»даги каби етакчи бўлишга ҳаракат қиламан», — дейди Жалолиддин Машарипов.Маълумот учун, Ўзбекистон — Фаластин учрашуви Тошкент вақти билан 17:00 да бошланади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)