• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев фармацевтика тармоғини ривожлантириш бўйича йиғилиш ўтказди

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 15 ноябрь куни фармацевтика тармоғини ривожлантириш ҳамда аҳолини дори воситалари билан таъминлаш борасидаги ишлар таҳлили ва галдаги устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Қайд этилишича, давлат раҳбарининг 2017 йил 7 ноябрдаги «Фармацевтика тармоғини бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонига мувофиқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ташкил этилган эди. Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида дори воситалари ва тиббиёт буюмларини рўйхатдан ўтказиш муддати қисқартирилди. Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар хом ашё ва технологик ускуналарни импорт қилишда божхона тўловларидан озод этилди.

    Буларнинг натижасида сўнгги икки йилда 41 та янги фармацевтика корхонаси ташкил этилиб, жами корхоналар сони 191 тага етди. Жорий йилда ишлаб чиқариш ҳажми ўтган йилгига нисбатан 1,5 баробарга ўсди.

    Фармацевтикага ихтисослашган 8 та эркин иқтисодий зонада қиймати 84 миллион долларлик 18 та янги қувват ишга туширилиб, 600 турдаги дори ва 50 дан ортиқ тиббий буюм ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

    Таъкидланишича, бу қувватлар ҳали етарли эмас, маҳаллий фармацевтика маҳсулотларининг ассортименти ҳам тор. Шу боис ички бозор эҳтиёжлари тўлиқ қондирилмаяпти ва импорт қилишга тўғри келяпти.

    Мамлакат фармацевтика бозори ҳажми бир миллиард доллардан зиёд бўлиб, унда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ҳиссаси юқори эмас. Дори воситалари ҳаракатининг тўлиқ циклини кузатиш — маркировка тизими жорий этилмагани оқибатида уларнинг сифати ва нархини назорат қилиш қийин кечмоқда. Масалан, ўтган икки йилда республикага сифат стандартига жавоб бермайдиган 123 миллиард сўмлик дори-дармонларни олиб кириш ҳолатлари аниқланган.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Бундай шароитда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишнинг энг ишончли ва самарали йўли — мамлакатда етиштирилган табиий тоза, доривор ўсимликлар асосида юқори сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқариш кўламини кенгайтириш, дейилади хабарда.

    Йиғилишда Президент Шавкат Мирзиёев ана шу жиҳатларга алоҳида эътибор қаратиб, аҳоли ва соғлиқни сақлаш муассасаларини арзон ҳамда сифатли дори воситалари, тиббиёт буюмлари ва техникалари билан таъминлаш борасидаги устувор вазифаларни белгилаб берди.

    2025 йилгача ички бозорда дори воситалари истеъмол ҳажмининг камида 50 фоизини маҳаллийлаштириш, жумладан, ўзлаштирилган дори номларини ҳозирги 2,5 мингдан 4 мингтага етказиш учун имкониятлар етарли экани таъкидланди.

    Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига янги турдаги маҳсулотлар рўйхатини шакллантириб, Ҳиндистон, Россия, Украина, Хитой, Венгрия, Болгария ва Словакиянинг йирик фармацевтика корхоналари билан ҳамкорликда истиқболли лойиҳаларни ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.

    Мутасаддиларга яқин беш йилда маҳаллий оригинал дори воситалари сонини камида 100 тага етказиш ҳамда саноат усулида ишлаб чиқариш, шу мақсадда корхоналар ва илмий текшириш институтлари ҳамкорлигида Қибрай туманида замонавий технопарк ҳамда Буюк Британиянинг нуфузли олий таълим даргоҳи филиалини ташкил қилиш бўйича кўрсатмалар берилди. Замон талабига мос кадрлар тайёрлаш, соҳа мутахассисларининг хорижда малака оширишини ташкил этиш масалаларига ҳам эътибор қаратилди.

    Молия вазирлиги ҳамда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигига дориларни махсус маркировкалаш ва ҳаракатини назорат қилиш бўйича дастурий таъминот яратиб, 2020 йил якунига қадар амалиётга жорий этиш топширилди. Бу контрафакт дори воситалари айланишига чек қўйиш ва дориларга бўлган реал талабни онлайн режимида кузатиб бориш имконини беради.

    Мамлакатдаги тармоқ корхоналарида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсия этган GMP стандарти жорий қилинмоқда. Аҳолини сифатли маҳсулотлар билан таъминлаш мақсадида, импорт қилинаётган хорижий дори воситаларини рўйхатга олишда ҳам мазкур стандартга мувофиқлигини мажбурий текшириш тартибини ўрнатиш бўйича тавсиялар берилди.

    Йиғилишда яна бир муҳим масала — соғлиқни сақлаш муассасаларини арзон ва сифатли дори-дармонлар билан тўлиқ таъминлаш ҳолати кўриб чиқилди. Бу борада шаффофлик ва ошкораликни таъминлаш мақсадида эндиликда давлат тиббиёт муассасалари учун дорилар хариди, уларни сақлаш ва етказиб бериш янги тартибда амалга оширилиши белгиланди.

    Яъни, Соғлиқни сақлаш вазирлиги марказлашган харидлар бўйича тендерлар ташкил этади ва харидлар шаффофлигини таъминлайди. Тендер ғолиблари дори воситаларини марказлашган харид қилиш, сақлаш ва давлат тиббиёт муассасаларига етказиб бериш хизматларини амалга оширади.

    Дори воситалари бозорида коррупцияни бартараф этиш, соғлом рақобат муҳитини ривожлантириш, ижтимоий дорихоналарни сифатли ва арзон маҳсулотлар билан узлуксиз таъминлаш юзасидан топшириқлар берилди.

    Соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар аҳамиятини оммавий ахборот воситалари орқали тушунтириш, халққа етказиш муҳимлиги таъкидланди.

    Фармацевтика тармоғини ривожлантириш бўйича беш йиллик концепция ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.

    Йиғилишда муҳокама қилинган масалалар бўйича мутасаддиларнинг ахбороти эшитилиб, зарур чора-тадбирлар белгиланди.

    15.11.2019, 20:50   Изоҳ (0)   21553
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг маслаҳатлашуви Тошкентда 29 ноябрь куни бўлиб ўтади

    15.11.2019, 20:34

    Хотин-қизлар қўмитаси: Оилавий ажрашувларга эркакларнинг миграция таъсирига тушиб қолаётгани ҳам сабаб бўлмоқда

    15.11.2019, 20:04

    Фарғонада шаҳар ҳокимлиги тадбиркор мулкини тортиб олмоқчи эди. Олий суд хусусий тадбиркор фойдасига қарор чиқарди

    15.11.2019, 19:48

    Пишириқлар ичидан чиқаётгани номаълум таблеткалар ҳақидаги видеога муносабат билдирилди (видео)

    15.11.2019, 19:48

    Қирғизистондан қарийб 130 млн сўмлик ноқонуний маҳсулот олиб кирилишининг олди олинди

    15.11.2019, 19:17

    Next City самарқандлик тадбиркор Жамшид Шомуродовнинг важлари ноўрин эканлигини билдирди

    15.11.2019, 18:47
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга визасиз кира олиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 2 август, 18:02

    Индонезияда Левотоби Лаки Лаки вулқони отилди (видео)

    Дунё | 2 август, 17:55

    Саудия клуби “Ливерпуль” ҳужумчиси учун курашда етакчига айланиб олди

    Спорт | 2 август, 17:50

    Титанлар, ўлим илоҳлари ва алкимё ҳақида: энг машҳур япон анимелари

    Кино | 2 август, 17:35

    “Одам IMEI қонуни”. Жамоатчилик фаоллари хориждан қайтганларни ОИВ тестдан мажбурий ўтказишга оид янги қонунга қандай муносабатда?

    Ўзбекистон | 2 август, 17:20

    Париждан Лиссабонгача: ҳаёт сифати бўйича дунёдаги энг қулай шаҳарлар рейтинги эълон қилинди

    Саёҳат | 2 август, 16:55

    Конор Макгрегор Ирландия президентлигига ўз номзодини қўяди

    Дунё | 2 август, 16:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.