Сўнгги кунларда ҳаво ҳароратининг кескин пасайиб кетиши ҳамда энергия истеъмоли ҳажмининг ошгани сабабли, Тошкент вилояти энерготизими яхлитлигини сақлаб қолиш мақсадида, электр энергиясида узилишлар бўлади. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Мазкур режа-графикка асосан, вилоятнинг Ангрен, Бекобод, Янгийўл, Чирчиқ шаҳарлари ва Бекобод, Паркент, Чирчиқ, Қибрай, Зангиота туман ва шаҳарларининг айрим ҳудудларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Режали ўчиришларнинг давомийлиги узоғи билан икки соат давом этади, дейилади ҳокимлик хабарида.
Мавзуга доир: Тошкент, Андижон ва Хоразмнинг айрим ҳудудларида 5—6 ноябрь кунлари электр таъминотида вақтинча узилишлар бўлади
Аввалроқ Тошкент, Андижон ва Хоразмнинг айрим ҳудудларида 5—6 ноябрь кунлари электр таъминотида вақтинча узилишлар бўлиши ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)