Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати каиси Танзила Норбоева Қозоғистон парламенти Сенати раисининг таклифига биноан жорий йил 4—5 ноябрь кунлари расмий ташриф билан Қозоғистонда бўлади, деб хабар берди Сенат матбуот хизмати.
Ташриф доирасида Қозоғистон парламенти Сенати раиси Дариға Назарбоева ва бошқа расмий шахслар билан музокаралар ўтказилиши назарда тутилган.
Учрашувларда парламентлараро алоқаларнинг амалий жиҳатлари, шу жумладан, олий даражада эришилган келишувларни ўз вақтида ва тўлиқ татбиқ этиш устидан парламент назоратини амалга ошириш, қонун ижодкорлиги фаолиятининг ахборот-таҳлилий таъминоти, шунингдек, минтақалараро алоқаларни ривожлантириш масалаларини муҳокама этиш режалаштирилган.
Изоҳ (0)