Сурияда АҚШ ҳарбийлари колоннаси олов остида қолди, деб хабар берди «Интерфакс».
Хабарга кўра 3 ноябрь куни Америка ҳарбийларининг карвони Ироқ билан чегара ҳудудидаги М4 йўлида Телл-Тамер қишлоғи яқинида турк ҳарбийлари ва Сурия миллий армияси ўртасидаги низо орасига тушиб қолган. Ҳужум натижасида талофат кўрганлар йўқ.
Кейинчалик АҚШ мудофаа вазирлиги Америка патрулининг Сурия шимоли-шарқида ҳужумга учрамаганлигини маълум қилди.
АҚШ ҳарбийларининг маълумотига кўра Америка патрули кўплаб артиллерия зарбаларига гувоҳ бўлган, лекин снарядлар карвон кетаётган ердан бир километр узоқликда портлаган.
«Патрул олов остида қолмади. Коалиция ҳарбийлари ҳудуддаги бошқа ҳарбий кучлар билан амалга оширилаётган операциялардан хабардор бўлиб турибди», - дейилган Пентагон баёнотида.
АҚШ мудофаа вазирлиги матбуот хизмати Америка бошқарувидаги террористларга қарши коалиция ўз ҳарбийларига ҳужум уюштирилганда жавоб қайтариш ҳуқуқига эга эканлигини маълум қилган.
Изоҳ (0)