Қирғизистон бош вазири Муҳаммедкалий Абилгазиев ШҲТга аъзо давлатлар ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун Тошкентга келди, деб хабар беради ЎзА.
Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида юқори мартабали меҳмонни Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Эслатиб ўтамиз, Тошкентда 1—2 ноябрь кунлари бўлиб ўтадиган нуфузли анжуманда ШҲТга аъзо давлатлар ҳукумат раҳбарлари кенгаши кун тартибидаги долзарб масалалар, шунингдек, ташкилот доирасида ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинади.
Изоҳ (0)