Дубай амирлигининг валиаҳди Шайх Ҳамдан бин Муҳаммад Ол Мактум октябрь ойида иккинчи марта Ўзбекистонга келди.
Telegram’даги AviaSpotter каналининг маълум қилишича, Дубай ҳукуматига хизмат кўрсатувчи Dubai Royal Air Wing самолёти 31 октябрь, пайшанба куни Тошкентга қўнган.
Шайх Ҳамданнинг Instagram’га юклаган суратларига кўра, у Tashkent City ҳудудидаги Hilton меҳмонхонасига жойлашиб, пайшанба куни Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев билан учрашган.
Шаҳзода, шунингдек, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев оиласи вакилларининг ҳам меҳмони бўлган.Дубай тахти вориси октябрь ойи ўрталарида ҳам Ўзбекистонда бўлиб, Навоий шаҳридан қарийб 50 километр узоқликдаги чўл ҳудудида лочинлар билан ов қилган эди.
Бу ҳудудда 300 гектар майдонни эгаллаган «Амирликларнинг йўрға тувалоқни асраш маркази» жойлашган.
Изоҳ (0)