Россияда Telegram мессенжерининг блокировка қилишга уриниш ундан фойдаланиш ман этилишини англатмайди. Бу ҳақда мамлакат алоқа вазирининг ўринбосари Алексей Волин маълум қилди, дея хабар бермоқда «РИА Новости» .
«Россияда ушбу мессенжердан фойдаланиш қонунийми?» деган аниқлаштирувчи саволга мансабдор тасдиқловчи жавоб берди.
Олдинроқ Россия президентининг рақамли ва технологик ривожланиш бўйича махсус вакили Дмитрий Песков ҳам Россияда Telegram’дан фойдаланиш тақиқланмаганини билдирганди.
Маълумот учун, Роскомнадзор 2018 йил апрелидан бери ФХХга шифр калитларини беришдан бош тортгани учун Telegram’ни блокировка қилиб келади, бироқ мессенжердан ҳозирда ҳам фойдаланиш имконияти бор.
Изоҳ (0)