«Яндекс» акциялари қиймати 21 октябрь куни тушдан сўнг 9 фоизга, бир донаси учун 2100 рублгача кўтарилди. Бу ҳақда The Bell хабар бермоқда.
Россия компанияси акциялари ҳукуматнинг Давлат думаси депутати Антон Горелкин таклиф қилган қонун лойиҳасига муносабати ҳақидаги янгиликлардан сўнг қимматлади. Ҳукумат 18 октябрь куни муҳим интернет-ресурслардаги хорижий улуш миқдорини 50 фоизгача кўтаришни таклиф қилди. Горелкин 20 фоизни таклиф қилганди.
Горелкиннинг қонун лойиҳаси ёз ойида пайдо бўлганди. Унинг Давлат думасида батафсил муҳокама қилиниши оқибатида «Яндекс» капиталлашувининг олтидан бирининг йўқотди (11 октябрда 1,8 миллиард доллар бой берилиб, 9,8 миллиард долларгача пасайди).
Маълумот учун, «Яндекс» асосчиси Аркадий Воложда Россиядан ташқари Мальта фуқаролиги ҳам бор. У компаниянинг 48,4 фоиз овоз берувчи улушига эгалик қилади.
Изоҳ (0)