«Замон» информацион дастури Қаршида тез тиббий ёрдам ходимларига тажовуз қилингани, эркак ходимларга қўшиб аёл шифокор ҳам калтаклангани ҳақидаги хабар тафсилотларини ўрганди.
Жабрланган шифокор Адиба Бозорова маълум қилишича, бемор улар етиб боргунча вафот этиб бўлган, фелдшер буни айтиши биланоқ, марҳумнинг яқинлари уни уриб калтаклаган.
Тез ёрдам ҳайдовчи Ғайрат Рашидовга кўра, соат 08:36 да чақириқ бўлган бўлса, манзилга 08:42 да етиб борган.
Бироқ, вафот этган беморнинг яқинлари буни инкор қилиб, тез ёрдам айтилган вақтда эмас, қарийб бир соат кечикиб келган. Улар телефонда қилинган қўнғироқларни кўрсатиб, шифокорларнинг кечикканини исботлашга уринишмоқда.
Айни дамда ушбу иш юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)