• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон фермерларининг депутатларга мурожаати парламентда кўриб чиқилди

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасида 9 октябрь, чоршанба куни навбатдаги парламент эшитуви ўтказилди. Унда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши Раёсатининг Ғалла етиштирувчи фермер хўжаликларининг молиявий барқарорлигини таъминлаш юзасидан Олий Мажлисига йўлланган мурожаатномаси муҳокама қилинди. Бу ҳақда палата матбуот хизмати маълум қилди.

    Фото: Қонунчилик палатаси матбуот хизмати

    Фото: Қонунчилик палатаси матбуот хизмати

    Аввал хабар берилганидек, жорий йил 2 октябрь куни парламент қуйи палатасига Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашидан ғалла етиштирувчи фермер хўжаликларининг молиявий барқарорлигини таъминлаш юзасидан мурожаатнома келиб тушганди. Шу куниёқ Қонунчилик палатасидаги барча сиёсий партиялар фракциялари ўз йиғилишларини ўтказган. Уларда фракция раҳбарлари ва аъзолари билан бирга, палата қўмиталари раислари, депутатлар, мутасадди вазирлик ва идоралар масъуллари ҳам иштирок этган.

    Мавзуга доир: Ўзбекистондаги ғалла етиштирувчи фермер хўжаликлари ғаллага харид нархини белгилаш амалиётини бекор қилишни сўради

    Йиғилишда мурожаатномани ўрганиш баробарида давлат харидларида фермерлар томонидан етиштирилган ғаллага нарх белгилашнинг мавжуд механизми фермерлар ва дон корхоналарига қанчалик иқтисодий манфаат келтираётгани, ушбу соҳадаги бозор иқтисодиёти талабларининг сифат даражаси, бунда маҳсулот етиштирувчи, ишлаб чиқарувчи ҳамда истеъмолчи ўртасидаги ҳуқуқий муносабатларга алоҳида эътибор қаратилган.

    Шундан келиб чиқиб, мурожаатномада билдирилган муаммо ва таклифларни ҳар томонлама ўрганиб чиқиш ҳамда унинг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида Қонунчилик палатаси депутатларидан иборат ишчи гуруҳлар тузилди. Ишчи гуруҳлар томонидан мурожаатномада келтирилган таклифни ҳудудларга чиққан ҳолда, дон корхоналари, фермер хўжаликлари, дон маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар ҳамда истеъмолчилар билан бевосита учрашувлар ўтказиб, ҳар тарафлама ўрганишга келишиб олинган.

    Шундан сўнг уч кун давомида депутатлар томонидан ғалла етиштирувчи фермер хўжаликларининг молиявий барқарорлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишларнинг ҳолати ҳудудларга чиқиб ўрганилган.

    Ўрганишлар жараёнида депутатлар томонидан минглаб фермер хўжаликлари вакиллари билан бевосита учрашув ва мулоқотлар ўтказилган. Мажлисда ана шу ўрганиш якунлари атрофлича муҳокама қилинган.

    Қайд этилганидек, кейинги йилларда барча соҳаларда бўлгани каби қишлоқ хўжалигида ҳам олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида қатор ижобий ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Дон маҳсулотларини қайта ишлаш, шунингдек ғаллани харид қилиш, ун ва нон маҳсулотларини реализация қилиш соҳасига бозор механизмларини жорий этиш ва бунда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

    Хусусан, 2018 йилнинг 15 сентябридан бошлаб республикада олий навли ун ва қолипли нон бозордаги талаб ва таклиф асосида шаклланган эркин бозор нархларида сотилиши учун ҳуқуқий асослар белгилаб берилганлиги ун ва қолипли нон ишлаб чиқарувчи корхоналар молиявий аҳволининг нисбатан яхшиланишига олиб келган.

    Президент ташаббуси билан 2019 йилда 1 тонна буғдойнинг кафолатланган харид нархи 1 миллион 200 минг сўм миқдорида белгиланиши ҳамда олинган ҳосилдорликка қараб 25 фоизгача устама белгиланиши натижасида жорий йилда 1 тонна буғдойнинг ўртача харид нархи 1 миллион 420 минг сўмни ташкил этган.

    Шу тариқа фермер хўжаликларининг моддий манфаатдорлиги ҳамда фаолиятининг самарадорлиги ошишига имкон яратилган.

    Жорий йилда бошоқли дон ҳосилдорлиги ўртача 65 центнерни ташкил қилиб, ялпи ҳосил 7 миллион тоннани ташкил этган ҳамда давлатга 3 миллион 555 минг тонна ёки режадагига нисбатан 532 минг тонна ортиқча дон топширилган.

    Мавзуга доир: Фермерларнинг дон нархини ошириш бўйича қилган мурожаатига парламент муносабат билдирди

    Бундан ташқари, донни қайта ишлаш корхоналари ва қолипли нон ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш ҳамда нарх-навонинг ошиб кетишига йўл қўймаслик мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 30 сентябрдаги «Донни қайта ишлаш корхоналари ва қолипли нон ишлаб чиқарувчиларни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан маҳаллий дондан ишлаб чиқарилган ун маҳсулотига қўшилган қиймат солиғи бўйича мавжуд имтиёз 2020 йилнинг 1 июлигача узайтирилган. Бундан ташқари, маҳаллий ундан тайёрланган қолипли нонни ишлаб чиқариш ва сотиш 2020 йилнинг 1 июлигача қўшилган қиймат солиғидан озод қилиниши белгиланган.

    Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан фермерлар мурожаатномасида кўтарилган масалалар ва таклифлар жойларга чиққан ҳолда ўрганилганда, бу борада қатор ўз ечимини кутаётган муаммолар борлиги аниқланган. Хусусан, ғалла етиштириш ва уни қайта ишлаш соҳасининг асосан давлат томонидан бошқарилиши, харид нархларнинг белгиланиши дон корхоналари ва фермер хўжаликлари ўртасида қабул қилинган ғалла учун ҳисоб-китобнинг якунига етказишда муайян қийинчиликларни юзага келтирмоқда. Натижада маблағларнинг ўз вақтида тўлаб берилмаётгани фермер хўжаликларининг иқтисодий ҳолатига салбий таъсир этмоқда.

    Шунингдек, дон корхоналарининг ҳам ун ишлаб чиқаришда маълум миқдорда зарар кўриб, фермер хўжаликлари олдидаги кредиторлик қарздорлиги ошмоқда. Дон корхоналарида ун маҳсулотлари ишлаб чиқаришда бозор иқтисодиёти механизми йўлга қўйилмагани, маҳсулот етиштирувчи, ишлаб чиқарувчи ва истеъмол қилувчи ўртасида самарали тизим яратилмаганини яққол кўрсатиб турибди. Бу эса, турли хил суиистеъмолчиликларни ҳам келтириб чиқармоқда.

    Парламент эшитувида депутатлар томонидан кўтарилган саволларга Қишлоқ хўжалик вазирлиги мутасаддиси атрофлича жавоб қайтарди. Очиқ мулоқот, баҳс-мунозара руҳида ўтган эшитувда қатор вазирлик ва идоралар масъуллари, хусусан, Молия, Иқтисодиёт вазирликлари, республиканинг қатор вилоятларидан келган фермер хўжаликлари раҳбарларининг бу борадаги фикр-мулоҳазалари тингланди.

    Ана шу муҳокамалардан келиб чиқиб, мажлис иштирокчилари бундай шароитда ғалла етиштирувчи фермерларнинг машаққатли меҳнати маҳсули бўлган доннинг нархи ва уни қайта ишлаш маҳсулотларини сотиш тизимининг бозор механизмлари асосида шакллантирилиши муҳим аҳамият касб этади, деган қарорга келинган.

    Депутатлар Ҳукумат дон сотиб олиш, ун ва қолипли нон маҳсулотларини сотиш, шунингдек, ушбу маҳсулотларга нарх белгилашнинг амалдаги механизмини қайта кўриб чиққан ҳолда, фермер хўжаликлари, дон корхоналари ва истеъмолчилар ўртасидаги иқтисодий муносабатларни бозор механизмларига ўтказиш бўйича тегишли чоралар кўриши лозимлигини таъкидлаган.

    Шунингдек, фермер хўжаликларида ғалла етиштириш учун талаб этиладиган ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари, минерал ўғитлар ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини ҳамда бошқа ресурсларни етказиб бериш тизимини янада такомиллаштириш мақсадга мувофиқ экани қайд этилди. Бунда ривожланган давлатлар тажрибасини чуқур таҳлил қилган ҳолда, республикада ғаллага харид нархи белгилаш амалиётидан босқичма-босқич воз кечиб, бозорда шаклланган талаб ва таклиф асосида ғаллани эркин нархларда сотиш тизимини яратиш чора-тадбирларини кўриш тавсия қилинди.

    Ўз навбатида, парламент аъзолари Молия вазирлигига тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда дон, ун ва нон маҳсулотлари нархлари тўлиқ эркинлаштирилиши натижасида аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд қатламларини ҳимоя қилишга қаратилган тизимли чораларни амалга ошириш, давлат томонидан ғалла етиштиришни қўллаб-қувватлаш мақсадида қишлоқ хўжалиги корхоналарига имтиёзли кредитлар ажратиш тизимини янада такомиллаштириб бориш даркорлигини айтган.

    Бир сўз билан айтганда, мазкур эшитув якуни бўйича қабул қилинган палата қарорида Ҳукумат, мутасадди вазирлик ва идораларга қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан етиштириладиган дон ва уни қайта ишлашдан олинадиган ун, қолипли нон маҳсулотларини сотиш, сотиб олиш, шунингдек, ушбу маҳсулотларга нарх белгилашнинг амалдаги механизмини қайта кўриб чиқиб, ушбу тизимга тўлиқ бозор механизмларини жорий этиш, нархларнинг эркинлаштирилиши бўйича тегишли амалий чоралар кўриш юзасидан қатор тавсиялар акс этди.

    10.10.2019, 21:56   Изоҳ (0)   34221
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Яқин Шарқдаги можаролар ҳудудидан ўзбекистонликларни қайтариш бўйича иккинчи махсус операция амалга оширилди

    10.10.2019, 21:38

    Шавкат Мирзиёев Ашхободда Молдова президентини қабул қилди

    10.10.2019, 21:27

    Андижон хотин-қизлар қўмитаси раиси бир кунда 65 кило пахта терди

    10.10.2019, 21:18

    Шерободда Lacetti Nexia’га урилиб, ёниб кетди. Икки киши ҳалок бўлди

    10.10.2019, 21:07

    Комил Алламжоновнинг биринчи ўринбосари ўзгарди

    10.10.2019, 20:58

    Шавкат Мирзиёев Туркманистон президенти билан учрашди

    10.10.2019, 20:52
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди

     

    Тавсия этамиз

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Шимолий Кореяда май ойида муваффақиятсизликка учраган кема қайта сувга туширилди

    Дунё | 8 июн, 21:45

    Тошкент марказида “Салом, Мундиал” супершоуси бўлиб ўтади

    Ўзбекистон | 8 июн, 21:43

    Ўзбекистон ва Қатар ўйини сабаб Тошкентнинг айрим кўчаларида ҳаракат чекланади

    Ўзбекистон | 8 июн, 21:20

    Россия ва Украина аскарларнинг жасади алмашинуви борасида зиддиятга бормоқда

    Дунё | 8 июн, 21:10

    Ўзбекистонда фан учун янги ўсимлик тури кашф этилди

    Ўзбекистон | 8 июн, 20:50

    Британияда 140 йил аввал чўккан кема топилди

    Дунё | 8 июн, 20:20

    Россия Украинанинг марказий ҳудудига бостириб кирганини даъво қилмоқда

    Дунё | 8 июн, 19:55

    Криштиану Роналду: “Биз хотиржаммиз ва ўз кучимизга ишонамиз”

    Спорт | 8 июн, 19:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.