Қадамбой Султонов Ўзбекистоннинг Латвиядаги элчиси этиб тайинланди. Бунга қадар у Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонасида маслаҳатчи бўлиб ишлаб келаётган эди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлигига таяниб, «Gazeta.uz» хабар берди.
Қадамбой Султонов 7 октябрь, душанба куни Тошкентдан Ригага жўнаб кетди.
Айни пайтда инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари сифатида фаолият олиб бораётган Бадриддин Обидов 2018 йилнинг июнь ойидан декабрь ойига қадар Ўзбекистоннинг Латвийдаги элчиси бўлган.
Эслатиб ўтамиз, 8 октябрь, сешанба куни Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги янги элчиси Саид Рустамов Лондонга жўнаб кетди.
Изоҳ (0)