Қорақалпоғистоннинг Амударё тумани Куюк кўпир овулидаги «Сардор сувчи» фермер хўжалиги раиси Ўринбой Матякубов энг илғор фермер сифатида туман ҳокимлиги томонидан Cobalt автомашинаси билан тақдирланди.
ЎзАнинг хабар беришича, мазкур фермер хўжалиги ҳудуддаги фермер хўжаликлари ичида энг юқори ҳосилдорликка эришган. Туман фермерлари шу кунгача режадаги 32 минг 250 тонна пахтанинг 28 минг тоннадан ортиғини йиғиб-териб олиб, контрактация шартномасини салкам 90 фоизга бажарган.
Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда туман ҳокими Султонбой Йўлдошев иштирок этиб, пахта йиғим-теримида иштирок этаётган ҳашарчиларга туман ҳокимлиги номидан миннатдорчилик билидирган. Фаол теримчилар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланган. «Сардор сувчи» фермер хўжалиги раиси Ўринбой Матякубовга Cobalt автомашинаси берилган.
Бундан аввал Андижон вилояти ҳокимлиги бир кунда ярим тонна пахта терган аёлга Spark, тўрт кунда 2,5 тонна пахта терган оилага Nexia совға қилган эди.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)