3 октябрь куни Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг Бош котиби Боғдод Амреев Ўзбекистонга ташриф буюрди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
6 октябрга қадар давом этадиган ташриф доирасида Боғдод Амреев Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва Савдо-саноат палатасида учрашувлар ўтказади. Ўзбекистонда биринчи марта бўлиб ўтадиган ТТДҲКнинг Ишбилармонлар кенгаши мажлисида ва Ўзбекистон, Озарбайжон, Венгрия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Туркия тадбиркорлари иштирокидаги Инвестицион бизнес форумида иштирок этади. Боғдод Амреевга ТТДҲК котибияти делегацияси ҳамроҳлик қилади.
Таъкидлаш керакки, Туркий олам Ишбилармонлар кенгаши мажлиси ва бизнес форуми Тошкент шаҳрида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва Савдо-саноат палатаси билан биргаликда Ўзбекистоннинг Анқара шаҳридаги элчихонасининг фаол кўмагида ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)