Tashkent City халқаро ишбилармонлик марказидаги боғда адиб Ғафур Ғуломнинг «Шум бола» асари бош қаҳрамони — Қоравой шарафига ҳайкал ўрнатилди. Бу ҳақда «Тошкент» телеканали хабар бермоқда.
Ҳайкалдаги Шум бола қиёфаси режиссор Дамир Салимовнинг «Шум бола» фильмида актёр Абдураим Абдуваҳобов гавдалантирган образдан олинган. Ҳайкал муаллифи ҳақида маълумот берилмаган.
«Бу манзарада Шум бола қадим ўтмишдан гўё Тошкентнинг бугуни ва келажагига назар солиб тургандек таассурот қолдиради», — дейилади «Тошкент» телеканали хабарида.
Изоҳ (0)