• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12547.38
    • RUB157.02
    • EUR14665.38
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +22°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Андижонда аёллар тўланмаган компенсация сабаб очлик эълон қилгани акс этган видео тарқалган эди. Ушбу видео аслида ёзда тасвирга олингани, ундаги муаммо аллақачон ҳал этилгани маълум бўлди

    17 сентябрь, сешанба куни «Озодлик» радиоси ўз Telegram каналида «Уйи компенсациясиз бузилган андижонликлар ҳокимлик олдида очлик эълон қилди» номли мақола ва видеоролик жойлаштирди, деб ёзади «Aniq.uz».

    Фото: Facebook

    Фото: Facebook

    Мақолада Андижон вилояти Балиқчи тумани «Ифтихор» маҳалласида яшовчи ўнлаб одам уйи бузилганларга ҳокимият томонидан товон пули берилмаётганидан норози бўлиб, 16 сентябрь куни туман ҳокимлиги биноси олдида тўпланганлиги таъкидланган. Видеороликда эса норозилар очлик эълон қилгани, компенсация берилмагунича очликни тўхтатмасликларини айтган.

    Маълум бўлишича, ушбу видеороликдаги шахслар Балиқчи тумани Чинобод шаҳарчаси «Ифтихор» МФЙ Ойдин кўчасидаги 65-сонли 2-қаватли умумий уйда истиқомат қилади.

    Мазкур видеоролик туман ҳокимлиги биноси олдида эмас, балки шу йилнинг тахминан 27 июль куни Балиқчи тумани Ойдин кўчасида тасвирга олинган бўлиб, унинг нусхаси иштирокчиларда мавжуд.

    Жорий йилнинг 16 сентябрь куни Балиқчи туманида ҳеч қандай тўпланиш ёки «норозилик акцияси» содир этилмаган.

    Таъкидлаш лозимки, юқоридаги 65-сонли умумий уй ўрнида илгари 18 та хўжалик яшаган барак типидаги 1 қаватли умумий уй бўлган. Мазкур уй биноси маънан эскирганлиги сабабли, ушбу жойда яшовчи аҳолининг талаби билан 2018 йилда туман ҳокимлиги томонидан бузилиб, ўрнига 16 та хўжаликка мўлжалланган 2 қаватли 65-сонли умумий уй ва 2 та хўжалик учун алоҳида-алоҳида коттеж банк кредити асосида қурилган ва фойдаланишга топширилган.

    Ҳозирда ушбу уйларда 49 нафар фуқаро истиқомат қилаётган бўлиб, ҳар бир хонадон оила аъзолари сонига қараб ойига 500-700 минг сўм кредит учун тўловларни амалга ошириши белгиланган.

    Шу билан бирга, мазкур умумий уйда яшовчи 5 та кам таъминланган хўжалик учун дастлабки кредит тўлови давлат томонидан қопланган.

    Бироқ, шу йилнинг 29 июль куни соат 18:00 ларда қайд этилган умумий уйда яшовчи, 1992 йилда туғилган Абдураҳмон Сирожиддинов бошчилигида 15 нафар фуқаро «Балиқчи—Андижон» автойўлидан «Ойдин» кўчасига муюлишига чиқиб, 2018 йилда бузилган уйлари учун компенсация талаб қилган. Талаблари бажарилмаса, мазкур жараённи видеотасвирга олиб, «Озодлик» радиосига юборишини пўписа қилган.

    Юзага келган ҳолат бўйича туман ҳокимлиги, ИИБ, Халқ қабулхонаси ва бошқа ташкилотлар томонидан норозилик билдирган шахслар билан музокаралар олиб борилиб, туман ҳокими томонидан ҳар ойда тўланадиган кредит тўлови маълум муддатга ҳокимлик ҳисобидан амалга оширилиши айтилган.

    Шундан сўнг, фуқароларнинг эски бузилган уйлари учун компенсация пулларини тўлаб бериш талаби бўйича, туман ҳокимлиги вакиллари улардан эски уйларининг кадастр хужжатларини тақдим этишни сўраган. Боиси «барак»да яшаганларнинг бир қисмида эгалик қилиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эмаслиги эди.

    Енгиллик яратиш мақсадида тегишли кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилиб бўлгунга қадар, «Қишлоқ қурилиш банк» туман бўлимига фуқаролардан кредит тўлашни талаб қилмаслик юзасидан кўрсатма берилган.

    Жорий йилнинг 10 сентябрь куни мазкур умумий уйда яшовчи, 1961 йилда туғилган Муборакхон Муҳиддинова (видеороликда сўзлаган аёл) МФЙ раиси А.Тўйчиевга яшаётган хонадони учун кадастр ҳужжатларини тайёрлашда ёрдам беришини сўраган. Акс ҳолда у А.Сирожиддинов билан бирга норозилик уюштиришини маълум қилган.

    Шундан сўнг туман ҳокимлиги вакиллари М.Муҳиддинова билан профилактик суҳбат ўтказиб, уйининг кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб беришни ўз зиммасига олган. Вазиятдан фойдаланган 1986 йилда туғилган Малоҳат Исоқова (қайд этилган умумий уйда яшовчи, Туркияда мавсумий ишлаган, турмушдан ажрашган аёл) ҳокимият вакилларига зимдан таъсир ўтказишни кўзлаб, эски видеоролик нусхасини «Озодлик» радиосига юборган.

    Ўз навбатида жорий йилнинг 17 сентябрь куни вилоят ва туман ҳокимлиги вакиллари видеороликда тасвирга тушган шахслар ҳамда юқоридаги умумҳовлида яшовчи аҳоли вакиллари билан суҳбат ўтказган. Шунингдек, юзага келган муаммони ижобий ҳал этиш бўйича ўзаро келишиб олган.

    Суҳбат давомида қайд этилган уйда яшовчи фуқаролар ижтимоий тармоқда эълон қилинган мақола нотўғри ва видеоролик эски эканлигини таъкидлаб, ўзларига кўрсатилаётган ёрдамдан миннатдор эканликларини, эътирозлари йўқлигини маълум қилган.

    https://www.facebook.com/Sherzod.Қосимов.1234/видеос/521596388616888/

     

    Мавзуга доир: Андижонда аёллар тўланмаган компенсация сабаб очлик эълон қилди (видео)

    18.09.2019, 23:44   Изоҳ (0)   27543
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Наманганлик тадбиркор ўзи ўқиган мактабга 25 та телевизор совға қилди. Бироқ номи ошкор этилишини истамади

    18.09.2019, 23:30

    Таътилда мактаб ўқитувчиларини мажбурий меҳнатга жалб қилган қашқадарёлик директорлар жазоланди

    18.09.2019, 23:14

    Хивада «Рақс сеҳри» халқаро фестивали якунланди (фото)

    18.09.2019, 22:58

    Ўзбекистонда эски намунадаги танга ва банкнотлар муомаладан чиқарилади

    18.09.2019, 22:44

    Қашқадарё Бандлик бошқармаси мажбурий меҳнат ҳақида хабар берган маҳаллий ОАВлардан кўра хориж ахборотига кўпроқ эътибор берганини тан олди

    18.09.2019, 22:29

    Ўзбекистонда нефть қазиб олиш ва бензин ишлаб чиқариш ҳажми пасайишда давом этмоқда

    18.09.2019, 21:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Эрон ядрочи олимларини хавфсиз жойга кўчирди — The Telegraph

    Дунё | 18 август, 00:05

    Грецияда 273 нафар йўловчи бўлган самолёт двигатели ёниб кетди (видео)

    Дунё | 17 август, 23:32

    Зеленский: Украина Конституцияси “ер билан савдолашишга” йўл қўймайди

    Дунё | 17 август, 22:50

    Кувайтда алкоголдан 23 киши вафот этди

    Дунё | 17 август, 22:15

    “Россия Украинанинг 5 та вилояти бўйича ён берди” — Уиткофф

    Дунё | 17 август, 21:10

    Афғонистон ва Ўзбекистон 243 млн долларлик энергетика шартномасини имзолади 

    Ўзбекистон | 17 август, 20:15

    Хитойда қизнинг қорнидан 2 кг соч тўплами олиб ташланди  

    Дунё | 17 август, 19:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.