Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида давлат хизматларини тақдим этишни такомиллаштириш ва бошқарув даражасини ошириш» лойиҳасига старт берилди. Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлиги матбуот хизмати «Дарё»га хабар берди.

Фото: Давлат хизматлари матбуот хизмати

Фото: Давлат хизматлари матбуот хизмати

Лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Европа Иттифоқи, Давлат хизматлари агентлиги ҳамда Ўзбекистондаги БМТ Тараққиёт дастури вакиллиги ҳамкорлигида ташкил қилинган. Унга биноан, 5 та ҳудуд, яъни Жиззах, Қашқадарё, Сирдарё, Сурхондарё ҳамда Тошкент вилоятларида юқори стандартлар асосида давлат хизматларини кўрсатиш йўлга қўйилган.

Фото: Давлат хизматлари матбуот хизмати

Фото: Давлат хизматлари матбуот хизмати

БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги Доимий вакили Матилда Димовсканинг таъкидлашича, давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини яхшилаш ҳар бир ҳукумат учун ўз фуқароларига янада самарали хизмат кўрсатишни истайдиган муҳим элемент ҳисобланади.

Фото: Давлат хизматлари матбуот хизмати

Фото: Давлат хизматлари матбуот хизмати

Давлат хизматларининг такомиллашуви қишлоқдаги аҳолининг заиф қатламлари ҳаёт сифатини яхшилаш, уларнинг хизматлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришга қаратилган, дейилади маълумотда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
“Афғон халқининг сабри билан ўйнашманг” — “Толибон” қўмондонларидан бири Эронни босиб олиш билан таҳдид қилди  
Дунё
Хитойда қайта авж олиши кутилаётган ковид, 3 марта сайланган Эрдўғон, бир ойдан бери намойиш ўтказаётган ҳинд спортчилари — 29 май суратлари
Маҳаллий
Ўзбекистонда доллар курси ошди