Қозоғистон индустрия ва инфраструктура ривожланиши вазирлиги мутасаддилари «Тальго» поездида қатнов нархи шаклланиши сабабларига изоҳ берди. Бу ҳақда Tengrinews хабар бермоқда.
Хизмат кўрсатиш харажатлари, бошқа тегишли сарфлар — магистрал тармоғи, локомотив тортгичи хизматлари, вагонларни сақлаш, вокзал хўжалиги харажатлари бор. Шулардан келиб чиқиб, ‘Тальгo’ тижорий поездига чипта нархлари шаклланади.Ундан ташқари, унинг вагонларида Тверь вагон қурилиши заводида ишлаб чиқариладиганларига солиштирганда икки баравар кам йўловчи бўлади. Шунга яраша, оғирлиги ҳам икки баравар кўп.
Ҳар йили «Тальго» поездининг битта вагонига хизмат кўрсатишнинг ўзига 60 минг евро сарфланади.
Уларга техник хизмат кўрсатиш ўта қиммат туради, шу боис чипталар нархи ҳам баланд.
Бироқ, бу поездларда сафар ҳаракатини эртароқ бошласангиз ва олдинроқ чипта харид қилсангиз мақбул нархларда сотиб олиш ҳам мумкин.
Қайрат Асқаров, «Йўловчи ташиш» компанияси бош директори ўринбосари
Изоҳ (0)