Шимолий Корея етакчиси АҚШ билан музокараларнинг учинчи раундини ўтказиш учун Дональд Трампга мактуб йўллаб, уни Пхенянга таклиф қилди, деб хабар беради «Коммерсантъ».
Таъкидланишича, таклиф Америка президентига август ойида берилган мактуб ичига ёзилган бўлган.
Трамп ушбу мактубга жавоб қайтарган ёки қайтармагани номаълум.
Аввалроқ, АҚШ президенти жорий йилнинг охирига қадар КХДР етакчиси Ким Чен Ин билан яна бир бор учрашиш ниятида эканлигини маълум қилганди.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ президенти ва КХДР етакчисининг бундан олдинги учрашуви июнь ойида Жанубий ва Шимолий Корея чегарасидаги қуролсизланган ҳудудда бўлиб ўтганди. Учрашув якунларида икки мамлакат етакчилари музокараларга оид вазиятни бартараф этувчи ишчи гуруҳни тузишга келишиб олган эди.
Изоҳ (0)