«Манчестер Юнайтед»нинг сербиялик ярим ҳимоячиси Неманя Матич қишки трансферлар вақтида клубдан кетиши мумкин, деб ёзади Daily Star.
31 ёшли Матичнинг хизматларига «Интер» ҳамда «Милан» клублари жиддий қизиқиш билдирмоқда. Футболчининг клуб билан ярим йиллик шартномаси қолган. Шу боисдан у бошқа клуб билан музокара олиб бориши мумкин.
Матичнинг ўзи ҳам айни дамда А Серияга кўчиб ўтиш устида бош қотирмоқда.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)