12 сентябрь, пайшанба куни М-2 «Қрим» автомобиль йўлида Москва вилояти ҳудудида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси консуллик бўлимига асосланиб, ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Йўл-транспорт ҳодисасида Ўзбекистон фуқаролари ҳайдовчи О.А. ва йўловчи Н.Т. жароҳатланди. Улар Подольск шаҳри Марказий туман шифохонасига жойлаштирилди.
Элчихонанинг Консуллик бўлими вазиятни назоратга олди ҳамда Подольск шаҳрининг тегишли органлари билан алоқа ўрнатди.
«Консуллик-ҳуқуқий департаменти эслатиб ўтадики, Россиянинг Марказий федерал округи (Белгород вилояти, Брянск вилояти, Владимир вилояти, Воронеж вилояти, Иваново вилояти, Калуга вилояти, Кастрома вилояти, Курск вилояти, Липецк вилояти, Москва шаҳри, Москва вилояти, Орлов/Орёл вилояти, Рязань вилояти, Смоленск вилояти, Тамбов вилояти, Тверь вилояти, Тула вилояти, Ярослав вилояти) ва Арманистон ҳудудидаги фуқароларимиз зарур вазиятларда Москва шаҳридаги Элчихонага қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкин: : +7 499 230-00-76, +7 499 238-36-20», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)