Дубайда Zaha Hadid Architects лойиҳаси бўйича қурилган Opus меҳмонхонаси очилишга ва меҳмонларни қабул қилишга тайёр, деб ёзади TJournal.
Ушбу меҳмонхона 2007 йилдан бери қурилмоқда. Аслида тантанали очилиш маросими ўтган йили ўтказилиши керак эди. Бироқ қурилишни кечиктирган қурувчилар туфайли очилиш маросими қолдирилган эди.
Меҳмонхона Бурж-Халифа яқинида жойлашган. Лойиҳа ойнаванд куб шаклида бўлиб, қайсидир жиҳатлари билан Макаодаги меҳмонхонани эслатади.
Бино иккита 100 метрлик ичма-ич минорадан ташкил топган. Уларнинг ўртасида аутриум ва асимметрик кўприк бўлиб, унинг узунлиги 38 метрни, ердан баландлиги 71 метрни ташкил этади.
Изоҳ (0)