АҚШнинг Нью-Жерси штатида яшовчи кекса аёл машинада ухлаб қолди ва у қандай қилиб ўғирланганини пайқамади, деб ёзмоқда «РИА Новости».
Полициячилар Гамильтон-Тауншип шаҳрида машина ўғирлангани ҳақидаги мурожаатдан сўнг етиб келган. Жабрланувчи 80 ёшли аёлнинг кўрсатмаларига кўра, у 28 август куни кечаси гараж йўлагидаги машинасида ухлаб қолган. Эрталаб ерда уйғонган, машинаси эса ғойиб бўлган.
Аёлнинг ўзи ҳеч нарсани эслай олмаган. Уйғонганида тирналган ва кўкарган жойларини кўрган, лекин тиббий ёрдамни рад этган.
Кейинроқ, 29 август куни йўқолган машина Нью-Жерси маъмурий маркази бўлган Трентон шаҳридан топилган.
Изоҳ (0)