• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистондаги бўлажак парламент сайловларини ЕХҲТ ДИИҲБ тўлақонли миссияси кузатиб боради

    Марказий сайлов комиссияси ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ЕХҲТ ДИИҲБ) га сайловолди вазиятини ва шу йилнинг декабрь ойида бўлиб ўтадиган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси сайловларига тайёргарликнинг боришини баҳолаш учун таклифнома юборилган эди. Бу ҳақда МСК раиси Мирзо Улуғбек Абдусаломов маълум қилди.

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Эҳтиёжларни баҳолаш бўйича миссия (ЭБМ) сайловолди муҳити ва уларга тайёргарлик жараёнини, мамлакатда эркин ва демократик сайловлар ўтказилишини таъминлаш бўйича амалга оширилган чора-тадбирларни ижобий баҳолади. Яқин орада ЕХҲТ доимий кенгаши томонидан тўлақонли кузатув миссиясини юборишнинг мақсадга мувофиқлиги бўйича қарор қабул қилиниши билан парламент сайловларига тўлақонли кузатув миссиясини юбориш ниятини билдирди.

    Хусусан, ЕХҲТ ДИИҲБ ЭБМнинг ҳисоботида таъкидланишича, Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида иқтисодиёт ва давлат бошқаруви соҳасида, шу жумладан, валютани тартибга солишни либераллаштириш, виза режимини соддалаштириш ва қўшнилар билан яқин ҳамкорлик ўрнатиш, бир қанча сиёсий маҳбусларни озод этиш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш тизимидаги узоқни кўзлаб амалга оширилаётган ислоҳотларнинг янги босқичи кенг кўламли миссияни жўнатиш учун асос бўлади.

    Бўлажак сайловлар ЕХҲТ ДИИҲБ томонидан мамлакатнинг демократияга ўтишидаги муҳим сиёсий воқеа сифатида баҳоланмоқда. Ҳисоботда сайловлар сайлов қонунчилиги сезиларли даражада янгиланган шароитда ўтиши алоҳида таъкидланган.

    Ўзбекистон томонидан жазони ўташ жойларида сақланаётган айрим тоифадаги шахсларнинг сайловларда иштироки борасидаги чекловларнинг олиб ташлангани, тўғридан-тўғри сайлов принципларига зид бўлган Қонунчилик палатасидаги ўринлар учун квоталар институтининг бекор қилингани ва ЕХҲТнинг яна бошқа бир қатор тавсиялари бажарилгани ижобий баҳоланмоқда.

    Сайлов кодексининг қабул қилиниши ва унинг ЕХҲТ ДИИҲБ ва Венеция комиссияси экспертизасидан ўтказилгани тўлиқ қўллаб-қувватланмоқда.

    Муҳим ижобий ўзгаришлар сифатида қуйидагилар алоҳида таъкидланган:

    Марказий сайлов комиссиясининг аҳолини бўлажак сайловлар борасида кенг хабардор қилиш режалари;

    округ ва участка сайлов комиссияларининг аъзоларини сайловларни ўтказишнинг барча жиҳатлари бўйича сифатли ўқитишга йўналтирилган каскад услубидаги тренингларни бутун мамлакат бўйлаб ташкил этиш;

    «оилавий овоз бериш»нинг олдини олиш бўйича тизимли иш олиб бориш;

    сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатини амалиётга жорий этиш;

    имконияти чекланган шахсларнинг овоз беришда иштирок этиши учун зарур шароитлар яратиш.

    Бундан ташқари, Эҳтиёжларни баҳолаш миссиясининг ҳисоботида айрим танқидий эътирозлар ҳам келтирилган. Мазкур эътирозларни жиддий ўрганиб чиқиш ва бартараф этиш бўйича таклифлар тайёрлаш учун ишчи гуруҳи тузилган. Айни пайтда, бир қатор масалалар бўйича Ўзбекистоннинг сайловларни ўтказиш борасидаги кўп йиллик тажрибага асосланган ўз принципиал позицияси бор.

    Ўтган вақт мобайнида Ўзбекистон ЕХҲТ ДИИҲБ миссиясининг сайловларни кузатиш борасидаги бир қатор тавсияларини амалга ошириб бўлди. Ягона сайлов кодексининг қабул қилингани, сайлов жараёнига ахборот-коммуникация технологияларининг жорий этилгани, кадрлар тайёрлашнинг такомиллаштирилгани ва шу каби бошқа кўрсаткичлар бунинг ёрқин далилидир.

    ЕХҲТ ДИИҲБ кузатувчилари чекланган миссиясининг 30 га яқин кузатувчиси иштирок этган аввалги парламент сайловларидан фарқли ўлароқ, бўлажак сайловларда 300 га яқин вакил иштирок этиши кутилмоқда. Дастлабки маълумотларга қараганда, миссия асосий гуруҳни, шунингдек, 30 нафар узоқ муддатли ва 250 нафар қисқа муддатли кузатувчини ўз ичига олади. Узоқ муддатли кузатувчиларнинг функциясига сайлов жараёнининг турли босқичларини, жумладан, ҳудудларда кузатиш кирса, қисқа муддатли кузатувчилар уларга сайлов куни бириктирилган туманда овоз беришни кузатади.

    «ЕХҲТ ДИИҲБ миссиясининг бўлажак ташрифи чоғида биз мазкур масалаларни самарали муҳокама қиламиз ва ўзимизнинг нуқтаи назаримизни баён этамиз. Биз фуқаролар хоҳиш-иродасининг эркинлигини таъминлашга ёрдам берадиган барча тавсияларни ҳисобга олишга тайёрмиз. Бу, энг аввало, бизнинг манфаатларимизга хизмат қилади», — дейилади МСК раиси баёнотида.

    29.08.2019, 22:50   Изоҳ (0)   15196
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Есемурат Каньязов Интеллектуал мулк агентлиги директори ўринбосари этиб тайинланди

    29.08.2019, 21:55

    Бош прокуратура «Андижонча спектакль» бўйича айрим шахслар жазолангани, мансабдорлар огоҳлантирилганини айтди, бироқ уларнинг кимлигини ошкор этмади

    29.08.2019, 21:39

    Мустақиллик байрами тадбирлари давомида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича махсус ўқув машқи ўтказилди (фото)

    29.08.2019, 17:25

    Ўзбекистон ҳарбийлари пойтахт сайилгоҳларидаги Мустақиллик байрам тадбирларида иштирок этмоқда (фото)

    29.08.2019, 16:49

    Тошкентда зўравонликдан жабр кўрган аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш маркази очилди

    29.08.2019, 16:05

    Ўзбекистон валюта биржасида доллар курси 9400 сўмдан ошди

    29.08.2019, 15:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Вьетнамда сайёҳлик кемаси ағдарилиши оқибатида 34 киши ҳалок бўлди (фото, видео)

    Дунё | 20 июл, 00:00

    “Киев Москвага келаси ҳафта музокаралар ўтказишни таклиф қилди” — Зеленский

    Дунё | 19 июл, 23:40

    “Озарбайжон AZAL самолёти ҳалокати туфайли Россияга қарши халқаро даъво тайёрламоқда” — Илҳом Алиев

    Дунё | 19 июл, 23:19

    Ўзбекистонда академик лицейларга кириш тест синовлари қачон ўтказилиши эълон қилинди

    Ўзбекистон | 19 июл, 23:00

    Хаби Алонсо “Челси” етакчиси Коул Палмерни “Реал”га олиб келмоқчи

    Спорт | 19 июл, 22:57

    Аir Chinа авиакомпанияси Пекиндан Тошкентга тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўйди

    Ўзбекистон | 19 июл, 22:55

    Жанубий Кореяда 4 кундан бери ёғаётган ёмғир сабаб 5 киши ҳалок бўлди (фото)

    Дунё | 19 июл, 22:35

    Латвия минглаб россияликни мамлакатдан чиқариб юборишни режалаштирмоқда 

    Дунё | 19 июл, 22:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.