Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Қурилиш вазири лавозимига Вазирлар Маҳкамаси томонидан тақдим этилган Ботир Зокиров номзодини маъқуллади.
Абдуқаҳҳор Тўхтаев Шайхонтоҳур тумани ҳокими этиб тайинланганлиги муносабати билан ушбу лавозим вакант бўлиб турган эди.
Ботир Зокиров 1963 йили Тошкентда туғилган. 1988 йилда Тошкент политехника институтини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 1980 йили Тошкент асбобсозлик заводи йиғувчи-чилангарлигидан бошлаган.
Ботир Зокиров 2011—2018 йилларда Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси вазифасида меҳнат қилган. 2018 йилдан буён Қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.
Изоҳ (0)