iPhone 11 Pro ёки Pro Max’нинг ички деталлари тахминий жойлашуви акс этган суратлар пайдо бўлди. Суратларни хитойлик блоггер GreekBar Weibo’даги саҳифасига жойлаган деб ёзади Korrespondent.net.
Суратда смартфон корпусининг ярим қисми, хусусан, катта камера модули, A13 Bionic процессори ҳамда, йирик литий-ионли батарея акс этган.
Суратдан камера модули каттароқ жойни эгаллаганини пайқаш мумкин. Маълумотларга кўра, камера 3 объективдан иборат. Бироқ уларнинг хусусиятлари ҳозирча маълум эмас.
Маълумот учун, SoftBank телекоммуникация корпорацияси президенти Кен Мияучи iPhone 11 чиқишининг тахминий санасини билмай айтиб юборган эди.
Изоҳ (0)