• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12715.13
    • RUB161.75
    • EUR14730.48
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Ўзтелерадиокомпания» журналисти иқрори: Сукут сақлашни қойиллатяпмиз

    «Xabar.uz»да Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «Маҳалла» телерадиоканали катта муҳаррири Шерали Отабоевнинг ўз ишидан кўнгли тўлмаётгани, давлат телеканаллари аудиторияни хусусий каналларга бой бергани ҳақидаги мулоҳазалари акс этган мақоласи чоп этилди. Қуйида мақола тўлиқлигича эътиборингизга ҳавола этилади.

    Фото: «Xabar.uz»

    Фото: «Xabar.uz»

    Гапни «Юртимизда бўлаётган ислоҳотлар самараси ўлароқ...» ёки «бизга яратилаётган имкониятлар...» каби сўзлар билан бошламоқчи эмасман. Ёки ёзмишимизни, сиёсий ва жиддий тус бериш учун, мавзуга алоқадор бўлган-бўлмаган қарорлар, фармонларнинг узундан-узоқ номлари ҳамда чиқарилган сана ва сонлари билан бошлаш ниятим ҳам йўқ. Чунки ўқувчи барибир шу жойларини «ташлаб» ўтади.

    Ушбуни ёзишга салла билан калланинг фарқига бормайдиган айрим ҳокимларнинг ишкалларидан сўнг Президентимиз улардан блогерлар олдида халқдан узр сўрашни талаб қилгани туртки бўлди. Алам қилгани шу бўлдики, нега узр телевидение орқали амалга оширилмади?

    Буни Президентнинг телевидениега нисбатан ишончсизлиги деб билдим...

    Бугунги кундаги ислоҳотларда биз кутган ва кутмаган воқеалар рўй бермоқда. Булардан, асосан, ижтимоий тармоқлар орқали бохабар бўлиб боряпмиз. Аслида биз, журналистлар, айниқса, тележурналистлар ана шу воқеалар қоқ марказида бўлишимиз керак эмасми?

    Мардона тан олсак, ҳозирги даврда Президент ва халққа камарбаста бўлиши керак бўлган ОАВ ходимлари томошабин бўлишдан нарига ўта олишмаяпти. Аниқроғи, давлатга қарашли газета ва журналлар, айниқса, телевидение жамиятда бўлаётган воқеа-ҳодисаларни ҳайрат кўзи билан кузатмоқда. Аслида ўз позицияси ва вазифасини бажариши лозим бўлган телевидение журналистлари сукут сақлашни қойиллатмоқда. Жамиятда яхши томонга бўлаётган ўзгаришлардан самарали фойдаланиб қолаётган тажрибали коррупционерларга қарши курашиши лозим бўлган телевидение ҳар доимги 15 йиллик тажрибасига содиқ қолмоқда.

    Яқинда рўй берган ҳодисаларни олайлик. Масалан, Сергели туманида қурилаётган уйлар билан боғлиқ можаро. Бу муаммо бўйича телевидениега кўплаб мурожаатлар бўлган. Аммо ҳар доимги «Жимжитлик» романидан парча ўқий бошладик. Натижада мурожаатчиларнинг сабр косаси тўлди... Бошқа иложи ҳам йўқ эди-да. Чунки охирги умиди бўлган журналистлар тилини ютиб олгандан кейин нима қилсин?! Яхшики, бош вазирнинг шахсан ўзи бориб муаммони бартараф этди. Агар телевидение ёки отахон газеталаримиз шу бошоғриқни олдиндан кўтариб чиққанда масала бош вазир аралашиши даражасигача етиб бормасмиди?! Ваҳоланки, ана шу нархлари асоссиз кўтариб юборилган уйлардан журналистларнинг ўзлари ҳам олган экан...

    Кўп вақт ўтмасдан воқеалар ривожи вилоятларга кўчди. Хоразмнинг «Ашхобод» маҳалласидаги уйлар бузилиши, эгалари очиқ осмон остига ҳайдаб чиқарилгани кенг оммага ошкор бўлди. Вазият яна бош вазир аралашиши даражасигача бориб етди...

    Қашқадарёдаги Яккабоғ воқеасини олайлик: тадбиркор ОАВларидан нажот борлигини билганда албатта мурожаат қилган бўларди. Ёки ўша бузғунчи ҳоким ўринбосари телевидение ва газеталардан ҳадиксираб, бу даражагача ноҳақлик қилмас эди.

    Оғзининг шалоқлиги ва ахлоқсизлиги билан «донг» таратган амалдорларнинг маънавий қиёфаси телевидениеда бир бор кўрсатилгандами?!

    Телевидениенинг ҳар бир вилоятда махсус мухбири бор. Ҳар бир вилоятнинг ўзида ҳам «ойнаи жаҳон» ишлаб турибди. Вилоят телевидениелари маҳаллий ҳокимларнинг шахсий томорқасига, мухбирлар эса шахсий хизматкорларига айланиб бўлишган. Вилоят ҳокимининг чизган чизиғидан чиқишмайди. Шундай тасаввур шаклланганки, вилоят мухбирлари ўша жойдаги муаммоларни олиб чиқадиган бўлса, уни маҳаллий раҳбарлар бемалол «хоинлик»да айблаши мумкин.

    Аслида хоинлик муаммоларга жимгина томошабин бўлиб туриш эмасми?!

    Аслида хоинлик Президент талабларини тескари бажаришда эмасми?!

    «Ўзбекистон-24» телеканали ҳам илк ташкил этилган пайтида ўз сўзини айтаётган эди. Кейинчалик унинг ҳам оғзига қулф урилди. Бу канал шу даражада жимликни сақлаб бердики, ҳаттоки, бу «шарафли» хизмати учун «Олтин қалам»га муносиб кўрилди!

    Аслида телевидениени халқ томоша қилиш керак. Аммо бизда тескариси — телевидение халқни томоша қилади. Жамиятдаги ўзгаришларни биз тележурналистлар жимгина томоша қиламиз, ҳайратланамиз, нафратланамиз, хурсанд ёки хафа бўламиз. Аммо бирон-бир сўз айтишни хаёлга ҳам келтирмаймиз. Гўёки, биз шу соҳани танлашда умримиз охиригача сукут сақлаш учун қасамёд қилгандекмиз.

    Ростдан ҳам, ўтган 15 йил ичида фақат «жаннат»лардан хабарларни тайёрлайвериб, зиммамиздаги асл вазифани унутиб қўйдик.

    Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 13 та телеканали томошабинлар аудиториясини бус-бутунлигича хусусий телеканалларга бой берди. Энди эса медиа майдонини блогерларга қўш-қўллаб топширяпмиз.

    «Ватанни жим туриб севиш мумкин», деган сўзларни эшитгандим. Ҳаётимиздаги сўнгги ўзгаришлардан англадимки, Ватанга жим туриб хоинлик қилиш ҳам мумкин экан.

    Ватанга жим туриб хизмат қилиб бўлмайди.

    Мақолага охирги нуқтани қўяр эканман, нима қилардим ўзим ишлаб турган жойимга тош отиб, деган хаёл нари кетгани йўқ.

    Рости, 400 минг сўм ойлик учун Ватанимга жимгина хоинлик қилишни истамайман. Аслида журналистларнинг давлатдан маош олиб, жим ўтириши хиёнат эмасми?

    26.08.2019, 18:10   Изоҳ (0)   27477
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда «Сайлов—2019» мобил иловаси яратилади

    26.08.2019, 18:01

    «Формани ечиб, аёллар кийимини кийиб олинг». Қашқадарёда ЙПХ ходими яна ҳақоратланди

    26.08.2019, 16:59

    Ўзбекистонда меҳнатга мажбурлаганлик учун белгиланган жарима миқдори 10 баробар оширилади

    26.08.2019, 15:57

    Ўзбекистонда валюта айирбошлаш тартиби ўзгаради

    26.08.2019, 15:43

    Ислом Каримов Мустақиллик байрамларини ўтказишга қандай кўрсатма берган?

    26.08.2019, 15:25

    Шавкат Мирзиёев Самарқандга жўнаб кетди

    26.08.2019, 15:05
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    Acıbadem шифохоналар тармоғида болаларда саратон ва қон касалликларида суяк илиги трансплантацияси


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    InfinBLACK билан қадимий шаҳарлар бўйлаб саёҳатлар


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали

     

    Тавсия этамиз

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10

    Эрон–Исроил қарама-қаршилиги: уруш босқичма-босқич қандай авж олди?

    16 июн, 14:38

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонга жўнаб кетди

    Ўзбекистон | 17 июн, 09:54

    Acıbadem шифохоналар тармоғида болаларда саратон ва қон касалликларида суяк илиги трансплантацияси

    Реклама | 17 июн, 09:00

    Россияда болалар учун дронларни бошқариш бўйича мусобақалар ўтказилади

    Дунё | 17 июн, 09:30

    G7 саммитида Буюк Британия—АҚШ автомобиль савдоси бўйича расмий келишув имзолади (видео)

    Дунё | 17 июн, 09:11

    Ўзбекистонда ҳайдовчилар учун маъмурий огоҳлантириш чораси киритилади

    Ўзбекистон | 17 июн, 08:54

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Челси” ва “Фламенго”дан ғалаба, “Бока Хуниорс” — “Бенфика” баҳсида жанговор дуранг қайд этилди (видео)

    Спорт | 17 июн, 08:50

    Эрон АҚШ ва Исроилдан зудлик билан ҳужумларни тўхтатиб, музокара бошлашни сўради — ОАВ

    Дунё | 17 июн, 08:39

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    Ўзбекистон | 17 июн, 00:10

    Ўзбекистон ТИВ Эрон ва Исроилдаги ватандошларга ҳарбий ҳамда бошқа давлат объектларига яқинлашмасликни тавсия қилди

    Ўзбекистон | 16 июн, 23:59
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.