Судан Ҳарбий кенгашига бошчилик қилган генерал-лейтенант Абдул Фаттоҳ ал-Бурҳон 21 август куни мамлакат Суверен кенгаши раҳбари лавозимини эгаллади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
У 20 август куни Судан Олий суди раиси этиб тайинланган Наамат Абдулла олдида қасамёд қилган. Ўтиш даврида давлатни бошқарадиган кенгашнинг бошқа вакиллари ҳам тартибга кўра ал-Бурҳон олдида қасамёд келтирган.
Хабарда айтилишича, Суверен кенгаш таркибига 5 нафар армия вакили ва 6 нафар оддий фуқаро киритилган. Суверен кенгаш ишга туширилиши билан Ҳарбий кенгаш бекор қилинади.
Изоҳ (0)