Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Тоттенҳэм» ярим ҳимоячиси Кристиан Эриксен фаолиятини «Реал»да давом эттириши мумкин, дея хабар қилмоқда The Sun.

Фото: ESPN

Фото: ESPN

Манбада таъкидланишича, мадридликлар клуби 27 ёшли футболчи учун 60 миллион евро тўлашга тайёр. «Реал» нархни пасайтириш учун атайлаб трансфер оясининг сўнгги кунида таклиф билан чиқмоқчи.

Аввалроқ Эриксен лондонликлар билан амалдаги шартномасини узайтирмаслиги маълум бўлганди. У кейинги ёзда эркин агентга айланиши мумкин.

Ўтган мавсум даниялик футболчи «шпорлар» сафида 51 ўйин ўтказди. Уларда Эриксен 10 та гол ва 17 та самарали узатмага муаллиф бўлди.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Наврўз байрами билан табриклади
Маҳаллий
Қамчиқ довонида нефть маҳсулоти ортилган махсус юк машинаси ағдарилиб кетди
Маҳаллий
Ўзбекистонда 22 март куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди