• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12917.1
    • RUB160.14
    • EUR14460.69
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкент вилояти ҳокимлиги бозорда сотувчи аёллар куч билан қўлга олиниши юзасидан ахборот берди

    Тошкент вилояти ҳокимлиги Оққўрғон тумани марказий деҳқон бозоридаги вазият бўйича ахборот берди.

    Бугун ижтимоий тармоқларда Оққўрғон тумани марказидаги деҳқон бозорида содир бўлган ҳолат бўйича видеолавҳа тарқалди, дейилади хабарда.

    Вазият ички ишлар органлари ҳамда ҳокимлик масъуллари томонидан қатъий назоратга олинган. Орган ходимлари ва савдогарлар ўртасидаги баҳсли ҳолат бўйича туман ҳокимлиги масъуллари иштирокида маслаҳатлашув ўтказилди.

    Мазкур воқеа 2019 йил 14 август куни бўлган. Кундузи 11:00 да «Оққўрғон деҳқон бозори» МЧЖ ҳудудига А.Навоий кўчаси томонидан кириш қисмида, туман ҳокимининг 1836-сонли «Оққўрғон шаҳри «Бирлик» МФЙ А.Навоий кўчаси ҳудудидаги бўш турган ер майдонида фуқаро Қурбонов Даврон томонидан икки қаватли савдо ва маиший хизмат кўрсатиш мажмуаси қурилиши учун рухсат бериш» тўғрисидаги қарори асосида қурилиш ишларини бошлаш учун усталар иш бошлаган.

    Шу вақтда бозорга кириш йўлини девор билан беркитаётган вақтида, шу ерда полиз экинлари ва озиқ-овқат маҳсулотларини сотиш билан шуғулланаётган аёллар қурилаётган девор ўзларининг савдосига халақит қилишини айтиб, қурилишни тўхтатишни талаб қилган.

    Маълумот ўрнида айтиш жоизки, бу жой бозорнинг асосий кириш йўлаги эмас, орқа томон. Қолаверса, расман бозор дарвозаси ҳам эмас. Қолаверса, бу ердаги ёймачилар (савдо расталарида эмас, ерда, кўчаларда савдо қилувчилар) туфайли ҳудудда автомашиналар тирбандлиги вужудга келган. Пиёдалар ўтиш жойида йўл-транспорт ҳодисаси тез-тез бўлиб туради. Шу боис ҳам мазкур норасмий дарвоза (бозорнинг чиқиш йўлаги) қурилиши режалаштирилган.

    Тушунтиришларга қарамай, 5 нафар савдогар аёл (уларнинг исм-фамилиясини этика юзасидан номма-ном келтиришни жоиз кўрмадик) бақир-чақир қилиб, атрофдаги оломоннинг эътиборини ўзига қаратиб, қурувчи усталар ва бозор раҳбарини ҳам ҳақорат қилиб, кўплашиб қурилаётган деворни бузиб ташлаган.

    Шундан сўнг воқеа жойига тезкор-тергов гуруҳи ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими терговчиси катта лейтенант И.Раимов, ИИБ ЖҚБ тезкор вакили майор Э.Арслонов, ИИБ ҲПБ ТП профилактика инспектори катта лейтенант Ў.Турсунов, ИИБ ЭКГ эксперти капитан А.Мирзалиев ва ЙҲХБ инспектори сержант С.Жумаев етиб бориб, ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатларни қонуний, ўрнатилган тартибда расмийлаштириш вақтида ходимларнинг қонуний талабларига бўйсунмаганлиги сабабли, тўпланган ҳужжатларни туман ИИБ Навбатчилик қисмидаги ШАКЛ-2 китобига 703-сон билан қайд қилиб, ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари бошланган.

    Туман ҳокими, ҳоким ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Гулнора Абдунажимова воқеа жойида бўлиб, хотин-қизлар билан суҳбатлашган. Улар айни пайтда иш кундалик ишлари билан машғул.

    Вазият бўйича яқин вақтларда батафсил ахборот берилади, дейилади хабарда.

    Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятида бозорда савдо қилаётган аёллар куч билан қўлга олингани видеоси пайдо бўлган эди.

    16.08.2019, 19:40   Изоҳ (0)   51937
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкент вилоятида бозорда савдо қилаётган аёллар куч билан қўлга олинди (видео)

    16.08.2019, 19:14

    «Kun.uz» ходимларига зўравонлик қилган ҳоким ўринбосари вазиятга изоҳ берди (видео)

    16.08.2019, 19:05

    Қарши туманида мажбурий тартибда сотилгани айтилган билетлар Хотин-қизлар қўмитаси томонидан берилган

    16.08.2019, 19:01

    Ўзбекистонда давлат бюджети маблағлари ҳисобидан даволанадиган касалликлар рўйхати тасдиқланди

    16.08.2019, 18:50

    Бухоро вилояти Жондор туманида шифокорга яна сабабсиз таҳдид қилинди (видео)

    16.08.2019, 18:37

    Ўзбекистонликлар Мустақиллик куни муносабати билан неча кун дам олади?

    16.08.2019, 18:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    TezQR InfinBANK орқали Амирсойдаги шалеларга эшикларни очади


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    Ucell: Устюрт платосининг асосий йўл бўлинмаларида мобил алоқа


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    Жаҳон банки Ўзбекистонда электр таъминотини яхшилаш учун 100 млн доллар ажратди


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    “Ўзбекинвест” Италия ва Испания суғурта компаниялари билан ҳамкорлик битимларини имзолади


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати яна кўтарилади

    Ўзбекистон | 19 май, 13:23

    TezQR InfinBANK орқали Амирсойдаги шалеларга эшикларни очади

    Реклама | 19 май, 12:00

    Родригога кутилмаган харидор чиқди

    Спорт | 19 май, 13:20

    Марказий банк бир ойда 6 та банкни жаримага тортди

    Ўзбекистон | 19 май, 13:07

    Анжелина Жоли 14 йиллик танаффусдан сўнг илк бор Канн кинофестивалига ташриф буюрди

    Кино | 19 май, 12:50

    АҚШда икки бошли илон аниқланди (фото)

    Дунё | 19 май, 12:39

    Ucell: Устюрт платосининг асосий йўл бўлинмаларида мобил алоқа

    Реклама | 19 май, 10:30

    “Барселона” ва “Манчестер Юнайтед” жаҳон чемпиони учун кураш олиб бормоқда

    Спорт | 19 май, 12:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.