• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12500.01
    • RUB151.96
    • EUR14471.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Ушланг, прокуратурага берворамиз»: Зўравон «замҳоким»лар пойтахтда ҳам бор. Олмазор туманида «Kun.uz» ходимлари тажовузга учради (видео)

    14 август, чоршанба куни «Kun.uz» ходимлари «Хива строй» МЧЖ раҳбарининг таҳририятга йўллаган мурожаати юзасидан изоҳ олиш мақсадида Олмазор тумани ҳокимлигида бўлди.

    Фото: «Kun.uz»

    Фото: «Kun.uz»

    Мурожаатда ташкилот томонидан тумандаги «Иброҳим ота» маҳалласида 2 қаватли уйлар қурилиб, кам таъминланган ва муҳтож оилаларга берилгани, бу уйларни қуриш учун МЧЖ томонидан жами 1,5 миллиард сўмга яқин қийматдаги иш бажарилгани, бироқ шундан 800 миллион сўмга яқини 2018 йилнинг январь ойидан буён берилмай келинаётгани айтилган эди.

    Олмазор тумани ҳокимлиги биноси реконструкция қилинаётгани боис ҳокимлик аппарати вақтинча яқин атрофдаги коллеж биносига кўчган экан. Ҳаммаси мазкур коллеж ҳудудида содир бўлди.

    «Kun.uz» ходимлари мурожаат бўйича изоҳ олиш мақсадида ичкарига кирганида туман ҳокимининг архитектура, капитал қурилиш ва коммуникацияларни ривожлантириш бўйича ўринбосари Абдурасул Ваҳобов дастлаб тадбиркорларга, сўнг «Kun.uz» ходимларига давлат органи ходимига хос бўлмаган тарзда муомалада бўлди. У видеотасвирга олмасликни талаб қилиб операторга ташланди ва ўзини босиб ололмай, тажовузкорона ҳаракатларини давом эттириб, таҳририят мулки бўлган техника воситасини (штатив) синдириб ташлади.

    Ачинарлиси, воқеага гувоҳ бўлиб турган ички ишлар ходими ва ҳокимлик вакиллари ҳам бу ҳолатга томошабин сифатида қараб турди. Зўравон ўринбосар эса мухбирларни прокуратурага топшириб юбориш билан таҳдид қилди.

    «Қайд этиш керакки, бу Абдурасул Ваҳобовнинг ‘Kun.uz’ ижодий гуруҳига биринчи марта тажовуз қилиши эмас. Шу йилнинг январида ҳам айнан ушбу амалдор кўпчилик олдида огоҳлантириб ўтирмай, сайт видеокамераларига ёпишиб, операторларга ташланган эди. Ўшанда бу ҳолатга кўз юмилган эди. Бироқ, бу масъул шахснинг бу сафарги ҳаракати ҳеч қандай ахлоқ меъёрларига тўғри келмайди.

    Биз ҳокимлик биносига тадбиркорлар билан очиқ мулоқотни тасвирга олишни мақсад қилиб борган эдик. Ҳоким ўринбосари эса камера лавҳасига тушишни хоҳламаслигини оддий сўзлар билан айтса ҳам тушунарли бўлар эди. Аҳоли мурожаатлари вақтида бундай ҳолатлар бўлиб туради ва кимдир камера қаршисида гапиришни истамаса, буни тўғри тушуниш мумкин.

    Биз-ку давлатнинг очиқлик сиёсатига ўз ҳиссасини қўшаётган журналистлармиз. Мақсадимиз — халқ дардига қулоқ тутиш, одамларнинг муаммоларини ёритиш, бу орқали шу каби ҳолатлар бошқа такрорланмаслигига ҳисса қўшиш-ку? Агар бу амалдорнинг олдига оддий фуқаро ёки тадбиркор шикоят билан борса, қай аҳволга тушади? Давлат раҳбарининг шахсан ўзи вилоят ҳокимларига журналистлардан узр сўра, деб турган бир вақтда ҳоким ўринбосарининг бу тажовузини қандай тушуниш мумкин?

    Ваҳоланки, ‘Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисидаъги Ўзбекистон Республикаси қонунида журналист журналистлик фаолиятини амалга ошириш чоғида шахс дахлсизлиги кафолатидан фойдаланиши кўрсатиб қўйилган. Наҳотки, Олмазор тумани ҳокими ўринбосари Абдурасул Ваҳобов қонун бўйича давлат журналистга ахборотни эркин олиши ва тарқатишини кафолатлаши, ўз касбига доир фаолиятни амалга оширишида унинг ҳимоя қилинишини таъминлаши ёзиб қўйилганидан бехабар бўлса?

    Қонун устуворлигига масъул идоралардан ушбу ҳолат бўйича тезкор чоралар кўрилишини сўраб қоламиз», — дейилади хабарда.

    15.08.2019, 19:09   Изоҳ (0)   84176
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    16 август куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?

    15.08.2019, 18:56

    Фарғонада фуқаро дизел ёқилғиси бочкасини пайвандлаш чоғида юз берган чақнаш оқибатида вафот этди

    15.08.2019, 18:43

    Усмон Раҳимов Олмалиқ шаҳри ҳокими этиб тайинланди

    15.08.2019, 18:30

    «Микрокредитбанк»нинг кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари билан сайёр учрашувлари давом этмоқда

    15.08.2019, 18:28

    Тошкентда йўловчи автобусни мумкин бўлмаган жойда тўхтатишни талаб қилиб, эшикни тепиб синдирди (видео)

    15.08.2019, 18:15

    Фарғонада фуқаронинг уйи ёниб кетди. Ёнғин оқибатида унинг онаси ҳалок бўлди

    15.08.2019, 18:02
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни




    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди

     

    Тавсия этамиз

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Таиланд Камбоджанинг 18 нафар ҳарбий хизматчисини асирга олди

    Дунё | 29 июл, 23:55

    Бразилиялик кекса аёл ChatGPT’ни севиб қолганини маълум қилди

    Дунё | 29 июл, 23:40

    “Исроил Ғазодаги сиёсатини ўзгартирмаса, Лондон сентябрда Фаластинни тан олишга тайёр” — Буюк Британия бош вазири

    Дунё | 29 июл, 23:25

    UFC рейтинги янгиланди: ўзбекистонлик спортчи Богдан Гусков 3 поғона юқорилади

    Спорт | 29 июл, 23:10

    Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармасига янги раҳбар тайинланди

    Ўзбекистон | 29 июл, 23:10

    Ўзбекистонда 75 фоиз коррупциявий жиноятлар маиший шаклда содир этилаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 29 июл, 22:47

     Ўзбекистонда Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университети очилади

    Ўзбекистон | 29 июл, 22:26
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.