Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида икки шахснинг ўзаро жанжали ўлим билан якун топди. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
2019 йил 12 август куни соат 01:00 ларда Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек тумани Қайнарсой кўчасида яшовчи 40 ёшли А.Л. уйида ўзаро жанжал туфайли таниши, Гёте кўчасида яшовчи 52 ёшли Ҳ.М.нинг боши ва қорин қисмига уриб-тепиб жароҳат етказган.
Натижада Ҳ.М. касалхонага келтирилганида вафот этган. А.Л. ушланган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаркатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)