2019 йил 14 август куни соат 15:20 ларда Фарғона вилоятининг Қувасой шаҳри «Гулистон» МФЙда яшаган 44 ёшли Ф.М. уйи олдида жойлашган устахонада дизел ёқилғиси сақлаш учун мўлжалланган бочкани пайвандлаётган вақтида чақнаш содир бўлган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.
Натижада Ф.М. куйиш жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган. Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)