Яманнинг «Ансар Аллоҳ» гуруҳи ҳаракат раҳбари Абдул Малик ал-Хусийнинг укаси ўлдирилганини маълум қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
«Ички ишлар вазирлиги Иброҳим Бадриддин ал-Хусий АҚШ, Исроил ва Саудия Арабистони кўринишидаги тажовузкорларнинг мунофиқ қўллари билан ўлдирилганини маълум қилади», — дейилган хабарда.
Иброҳим Бадриддин «Ансар Аллоҳ» гуруҳининг етакчиси Абдул Малик ал-Хусийнинг укаси ва Олий инқилоб кенгаши раҳбари Муҳаммадали Хусийнинг амакиваччаси эди.
Изоҳ (0)