Қорақалпоғистоннинг 1-кичик туманида яшовчи 58 ёшли Е.К. 1 август куни маст ҳолда Тахиатош тумани Н.Сейтмуратов кўчасида ўзаро жанжал оқибатида маст ҳолда бўлган таниши, Кенегес кўчасида яшовчи 61 ёшли К.Т.ни пичоқ билан жароҳатлаган.
«Натижада К.Т. касалхонага ётқизилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Е.К. ушланган», — дея хабар бермоқда Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.
Қайд этишларича, ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)