Бугунги кунда ҳар қандай соҳани ёки кундалик турмушимизни электр энергиясиз тасаввур қилиш қийин. Энергия ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланиш, уларнинг исроф бўлишини олдини олиш, шу билан бирга, электр жиҳозларидан фойдаланишда хавфсизлик маданиятини ҳар бир истеъмолчига етказиш бугунги кунда асосий масала ҳисобланади.
Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ҳузуридаги «Ўзэнергоинспекция» Фарғона ҳудудий бўлими томонидан ўқув-семинари ўтказилди.Унда «Ўзэнергоинспекция» вилоят бўлими ҳамда барча вилоятлар ҳудудий бўлимлари раҳбарлари, «Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖнинг тегишли мутасаддилари, Фарғона вилоятида фаолият юритиб келаётган 50 дан ортиқ йирик тардбиркорлик субъектлари ва саноат корхоналари вакиллари иштирок этди.
Мазкур ўқув-семинарда инсонларнинг электр токидан жароҳатланишининг олдини олиш борасидаги тадбирлар ва хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя этилиши, электр энергиясидан оқилона ва тежамкорлик билан фойдаланиш, истеъмолчиларда қувват компенсацияси натижасида электр энергиясини иқтисод қилиш ва электр тармоқларидаги исрофларни камайтириш чоралари муҳокама қилинди.
Тадбир якунида тадбиркорлар томонидан берилган саволларга мутасадди ходимлар томонидан атрофлича жавоблар берилди.
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)