Вазирлар Маҳкамаси 2020—2022 йилларда маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудларининг бош режа лойиҳалари ишлаб чиқилиши билан бир вақтда қишлоқ (овул) аҳоли пунктларини батафсил режалаштириш лойиҳаларини ҳамда ёндош маҳаллаларни шаҳарсозлик жиҳатидан ривожлантириш схемаларини ишлаб чиқиш дастурини тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилди.
Ҳужжатда белгиланишича, дастурни амалга ошириш бўйича буюртмачи функцияси Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ҳамда вилоятлар қурилиш бош бошқармалари зиммасига юклатилади;
«Қишлоққурилишлойиҳа» МЧЖ маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудларининг бош режа лойиҳалари ишлаб чиқилиши билан бир вақтда қишлоқ (овул) аҳоли пунктларини батафсил режалаштириш лойиҳаларини, топография-геодезия ишларини ва шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун муҳандислик-геология кидирув ишларини амалга оширади;
маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудларининг бош режа лойиҳалари ишлаб чиқилиши билан бир вақтда қишлоқ (овул) аҳоли пунктларини батафсил режалаштириш лойиҳаларини ишлаб чиқиш жараёнида ёндош маҳаллаларни шаҳарсозлик жиҳатидан ривожлантириш схемаси ҳам ишлаб чиқилади.
Қарорда кўрсатилишича, республика бўйича жами 316 та маҳалла фуқаролар йиғинлари шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш режасига киритилган.
Изоҳ (0)