Мирзо Улуғбек тумани, Буюк ипак йўли кўчаси 14 а-уй, Мирзо Улуғбек кичик саноат зонаси ҳудудида жойлашган арматура ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлди.
Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси хабарига кўра, ҳодиса 31 июль куни соат 11:09 ларда содир бўлган. Оқибатда цехнинг трансформатор подстанцияси ва 250 квадрат метр майдон ёнган.
Ўт ўчирувчилар соат 11:14 да етиб борган ва ёнғин соат 12:24 да ўчирилган. Бунга 10 та ёнғин ўчириш техникаси жалб қилинган. Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлар ва тан жароҳати олганлар йўқ.
Ёнғин ишлаб чиқари технологик жараёнининг бузилиши натижасида электр таъминотининг ортиқча кучланишидан содир бўлган, деб тахмин қилинмоқда.
Изоҳ (0)