22 июлда Қирғизистонда ҳуқуқни сақлаш органлари 6 ёшли боланинг ўлимида айбланаётган фуқарони ҳибсга олди, дея Sputnik хабар қилади.
Вафот этган болакайнинг онаси сўзларига кўра, 12 июль куни унинг ўгай ўғли А.П. дўстлари билан спиртли ичимликлар ичиб уни калтаклаган. Оқибатда аёл киши болани уйда қолдириб ўзи қочиб кетган. Кечқурун уйига қайтганида боласининг ухлаб ётганини кўрган. Эрталаб эса боласи уйқуда эмас кома ҳолатида бўлганини билиб қолган ва тиббий ёрдамга мурожаат қилган.
Кейинчалик маълум бўлишича, А.П. 6 ёшли болага ароқ ичирган. Бола бир ҳафта давомида кома ҳолатида ётиб, ўзига келмасдан 20 июль куни вафот этган.
Ушбу иш юзасидан, 31 ёшли фуқаро А.П.га нисбатан Қирғизистон Жиноят Кодексининг 138-моддасига мувофиқ, инсон соғлиғига оғир зарар етказишда айбланмоқда. Айни дамда тергов ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)