Миллий агротехнологик институт (INTA) ва Патагония миллий университети олимлари томонидан Антарктида жойлашган Марамбио станциясида тупроқсиз сунъий шароитда турли кўкатларни етиштириш учун модул ўрнатилади. Бу ҳақда Sputnik хабар қилади.
Бунинг учун олти метр бўлган узунликдаги денгиз контейнеридан фойдаланилади.
«Ҳозирги вақтда биз рукола, салат, петрушка, райҳон ва манголд (лавлаги ўсимлиги) етиштирамиз. Бундан ташқари, биз тадқиқотга кашнич ўсимлигини ҳам қўшишни режалаштирдик», — дейди INTA мутахассиси Хорхе Бирги.
Бу ўсимликлар базада ишлайдиган олим ва ҳарбийлар овқатланиши учун ишлатилади.
Ҳозирги вақтда Аргентина Антарктидада қатор илмий тадқиқотларни олиб бормоқда.
Изоҳ (0)