Мажбурий ижро бюроси Сирдарё вилоят бошқармаси органлари томонидан солиқ қарзи ва бошқа ундирувчи ташкилотлар фойдасига қарздорликларни ундириш борасида муайян ишлар олиб борилмоқда. Бюронинг туман-шаҳар бўлимлари давлат ижрочилари томонидан давлат фойдасига ундирувларга алоҳида эътибор қаратилиб, ушбу тоифадаги ижро ҳужжатлари ижросини ўз вақтида, сўзсиз таъминлаш юзасидан тегишли чора-тадбирлар кўрилмоқда, деб маълум қилади Мажбурий ижро бюроси ахборот хизмати «Дарё»га.
«Боёвутагросeрвис» MTMга солиқ қарздорлиги 158 947 381 сўмни ташкил этади. Олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида масъулияти чекланган жамиятга тегишли бўлган Cobalt маркали автомашинаси борлиги аниқланган. Тегишли тартибларда хатланган ушбу автомашина мол-мулклар баҳоловчи ташкилот томонидан 82 495 000 сўмга баҳоланиб, электрон-онлайн аукцион савдосига чиқарилди. Сотувдан тушган пуллар солиқ қарздорлигини бартараф этишга қаратилиши тайин.
Изоҳ (0)